Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 13 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

«ҲУҚУҚИЙ АХБОРОТ КУНИ» ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2021-03-12 21:18:29    616

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқ туман адлия бўлими ташаббуси билан вилоят ҳокимининг 2021 йил 15 февралдаги фармойиши ҳамда вилоят адлия бошқармасининг 2021 йил 24 февралдаги топшириқ хатига асосан Олтиариқ туманидаги Гулистон ҳамда Навоий маҳалла фуқаролар йиғинларида ҳамкор ташкилотлар нотариал идора, давлат хизматлари маркази, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази, тиббиёт бирлашмаси иштирокида «Ҳуқуқий ахборот куни» тадбири ўтказилди. 


Унда "Аёллар дафтари", "Темир дафтар" ва "Ёшлар дафтари"га киритилган фуқаролар ва бошқа кўплаб фуқаролар иштирок этдилар. Тадбир давомида фуқароларга турли масалалар юзасидан батафсил тушунтириш берилди. 


Тадбир давомида адлия бўлими ходимлари томонидан 16 та, тиббиёт бирлашмаси томонидан 15 та, аҳоли бандликка кўмаклашиш маркази томонидан 9 та, нотариуслар томонидан 6 та, давлат хизматлари маркази томонидан 5 та мурожаат қабул қилиниб, ҳал қилиш чоралари кўрилди.


Ҳудудларда «Ҳуқуқий ахборот куни» тадбири давом этмоқда.


Олтиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat