Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ 2023- ЙИЛДА ЎТКАЗИЛАДИ
2021-03-09 17:14:55 362
Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2023- йилда ўтказилади
“Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019- йил 5- февралдаги ПФ-5655-сонли Фармонида белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2020- йил 11- ноябрь кунги “Ўзбекистон Республикасида 2023- йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш 2023- йил 1-25- ноябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилмоқда. Режага асосан аҳолини рўйхатга олиш қуйидаги муддатларда амалга оширилади :
1-5- ноябрь кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳолини рўйхатга олиш (5 кун);
6-10- ноябрь кунлари — интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтган респондентлар ва уларнинг уй манзиллари рўйхатини шакллантириш (5 кун);
11-22- ноябрь кунлари — аҳолини рўйхатга олиш варағи шакллари асосида уйма-уй юриб аҳолини рўйхатга олиш (12 кун);
23-25- ноябрь кунлари — ҳар бир ҳисоб участкасидаги уй-жой манзилларининг 10 фоизини танланма равишда назорат кузатуви асосида ўрганиш (3 кун).
Олтиариқ тумани статистика бўлими
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat