Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 86 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БАЙРАМ ТАБРИГИ

×

 2021-03-07 20:30:31    281

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқ тумани ҳокими Холмирза Ниёзовнинг БАЙРАМ ТАБРИГИ


Азиз ва муҳтарама онахонлар, опа-сингиллар, замонамизнинг оқила ва дилбар хотин-қизлари!

Ўлкамизга яна фасллар келинчаги бўлмиш баҳор ташриф буюрди. Бу фаслнинг илк ойи бошланиши билан юртимизда ўзига хос байрамлар ҳам бошланади. Баҳорнинг илк байрами Халқаро хотин-қизлар куни сифатида нишонланади. Табиат чирой очиб бораётган мана шу шукуҳли кунларда меҳрибон оналаримиз, дилбар опа-сингилларимизга чуқур ҳурмат-эътиром кўрсатилиши, уларнинг латофати, садоқати ҳамда матонати мадҳ этилиши бежиз эмас. Чунки ҳаёт фалсафаси, маъно-мазмуни ва гўзаллиги, энг аввало, барчамизни дунёга келтирган она сиймосида, аёл тимсолида намоён бўлади. Яшариш ҳамда янгиланиш фаслининг аёллар билан узвийлиги, уйғунлиги ҳам ана шунда.

Зеро, муҳтарам Президентимиз таъкидлаганларидек: «Ер юзида муқаддас деган сўзга энг муносиб зот бу – аввало, Онадир. Халқимиз она сиймосини доимо улуғлаб, ардоқлаб яшайди. Юртимизда оналарни шарафлаб, муҳташам ҳайкаллар бунёд этилгани ҳам шундан далолат беради. Биз Она тимсолида Ватанимизни, унинг гўзал ва бетакрор қиёфасини кўрамиз. «Она Ватан» деган ибора бежиз айтилмаган, бунда чуқур маъно бор. Инсонни инсон қиладиган мана шундай юксак туйғу ва тушунчаларни болаларимиз қалбига сингдирсак, шоирларимиз, рассомларимиз, санoаткорларимиз оналарни, аёлларни тараннум этадиган янги-янги асарлар яратсалар, нур устига нур бўлур эди».

Ҳа, хотин-қизларни эъзозлаш, уларга эҳтиром кўрсатиш халқимизга хос олижаноб қадрият ҳисобланади. Биз барчамиз қандай касб, қандай лавозимда ишламайлик, қалбимиздаги жамики эзгу фазилатлар учун меҳрибон оналардан, муҳтарам аёллардан доимо қарздормиз.

Бугунги кунда ҳам муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеoдод ва қобилиятларини рўёбга чиқариш, оила, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича жуда улкан ишлар амалга оширилмоқда. Бу йилги байрамнинг Президентимиз томонидан «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб номланган йилда нишонланиши ҳам ўзига хос аҳамият касб этади. Бу борада ҳаётга изчил татбиқ этилаётган Давлат дастури ва шу асосда амалга оширилаётган эзгу ишлар халқимиз бахту саодати, турмуш фаровонлиги, ёш авлодимизнинг дунёда ҳеч кимдан кам бўлмай вояга етишига хизмат қилаётганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.

Аёл зоти ўзининг нафосати ва латофати, муҳаббати ва садоқати, оналик меҳри билан том маoнода Яратганнинг тенгсиз мўжизасидир.

Дарҳиқиқат, юртимиз аёллари ҳар қанча таърифу таҳсинга лойиқ. Мутафаккир бобомиз Алишер Навоийнинг “Жаннат оналарнинг оёғи остидадир” деган мазмундаги ҳикматли сўзлари ҳам муқаддас она сиймоси олдида умрбод қарздор эканлигимизни билдиради.

Бугун юртимизда қўлга киритилаётган улкан ютуқ ва марраларни сарҳисоб қилар эканмиз, бунда мамлакатимиз аёллари, жумладан, олтиариқлик хотин-қизларнинг ҳам ўзига хос ўрни борлигини мамнуният билан таъкидламоқчиман. Туманимизда қўлга киритилаётган барча тармоқлардаги ютуқ ва ғалабаларимизда, фарзандларимизга таълим-тарбия беришда, халқимизнинг саломатлигини мустаҳкамлашда, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги соҳаларида эришилган юксак марраларни эгаллашда аёлларимиз фаол қатнашмоқдалар. Яна фахр билан тилга олиш мумкинки, маданият, кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик соҳаларининг ҳам энг ташаббускор, энг фаоли бизнинг хотин-қизларимиздир.

Юртимиз тараққиётида, оила ва жамият тараққиётида хотин-қизлар муҳим ўрин ва мавқега эга. Мамлакатимиз аҳолисининг қарийб 50 фоизини ташкил этадиган аёллар ижтимоий-маънавий, сиёсий-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларида, хусусан, давлат бошқаруви ва вакиллик органларида, ишлаб чиқариш, тадбиркорлик, фермерлик, соғлиқни сақлаш, таълим-тарбия, маданият ва бошқа ижтимоий соҳаларда самарали меҳнат қилмоқдалар.  Мустақил Ўзбекистонимизда муҳтарам Юртбошимиз раҳнамолигида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш, оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг турли соҳа ва тармоқларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароит яратиш, шунингдек, оила институтини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш бўйича имзоланаётган дастуриламал ҳужжатлари ҳам бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир. Бу каби ҳужжатлар хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиб, уларнинг оила ва жамиятдаги ўрни ҳамда мавқеини мустаҳкамлашга, салоҳиятини тўла намоён этишига, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга хизмат қилади.

Азизлар!

Баҳор, нафосат ва гўзаллик айёми бўлган Халқаро хотин-қизлар кунини биз ҳар йили катта қувонч ва ҳаяжон билан қарши оламиз. Чунки бу байрам юрагимизда сизларга бўлган чексиз ҳурмат-эҳтиромимизни изҳор этиш учун яна бир катта имконият беради. Ана шу имкониятдан фойдаланиб, барчаларингизни қутлуғ байрамларингиз билан самимий муборакбод этаман.

Аёлларимиз хонадонларимизда, маҳаллаларимиз, бутун юртимизда ҳар доим ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат муҳитининг, таъбир жоиз бўлса, ҳаёт ўчоғининг энг кучли посбони бўлиб келган ва бугун ҳам ана шундай фазилатлари билан инсонни инсон, оилани оила қилиб келмоқда, десак, адашмаймиз.  Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги нишонланадиган мазкур йилда олтиариқлик хотин-қизлар Ватанимиз куч-қудратини, обрў-эътиборини янада ошириш йўлида барча соҳаларда намуна бўладилар, деб ишонаман.

Барчангизни яна бир бор гўзаллик, баҳор ва нафосат айёми – 8 март байрами билан қутлаб, сизларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, оилаларингизга бахт-саодат, фарзандлар бахту камолини кўришлик насиб этишини тилайман.  

Байрамингиз муборак бўлсин!  

Холмирза НИЁЗОВ,

Олтиариқ тумани ҳокими 



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook | Telegram | Telegram murojaat