Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХОТИН-ҚИЗЛАР ДОИМ ЭЪЗОЗДА
2021-03-06 17:24:37 302
Мамлакатимизда хотин-қизлар, дилбар аёллар, мунис онахонларни улуғлаш, эъзозлаш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига айланган. Ўзбек аёлининг оилада, меҳнат жамоасида, маҳалла-кўйда, жамиятда ўз ўрни ва обрўси бор. Аёлларга бўлган ҳурмат-эҳтиромимиз Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида янада кенг қулоч ёймоқда. Бугун юртимиз бўйлаб байрам шукуҳи кезиб юрибди.
Олтиариқ тумани маданият уйида 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокими Х.Ниёзов иштирок этиб, хотин-қизларни байрам билан табриклади. Туман ҳокими байрам табригида бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида хотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг истеъдод ва қобилиятларини рўёбга чиқариш, оила, оналик ва болаликни мухофаза қилиш бўйича жуда улкан ишлар амалга оширилаётганлиги таъкидланди.
Байрам тадбирини иккинчи қисми туманимиздаги “Сардор” тантаналар саройида давом этди. Аёлларимизга ҳар қачонгидан ҳам ҳурмат ва эътибор кўрсатилган ҳолда, хотин-қизларимиз карнай-сурнай ва доиралар садолари остида кутиб олинди. Муҳташам сайрода тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари, ташкилот ва муассасаларда турли соҳаларда фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар, фахрий аёллар жам бўлдилар.
Тадбир аввалида аёлларни улуғловчи ижтимоий видеоролик намойиш этилиб, жонли ижродаги қўшиққа уланди. Сўнгра Олтиариқ тумани ҳокими Х.Ниёзов сўзга чиқиб, тантанали тадбирда жам бўлган аёлларни, улар орқали туманимиздаги барча хотин-қизларни яна бир бор байрам билан табриклаб, илиқ ва самимий тилакларини билдирди.
– Аёлларимизнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеи тобора ошиб бораётгани сабабли давлат ва нодавлат ташкилотларда, қўйингки, барча соҳаларда хотин-қизларнинг ўрни яққол сезилмоқда. Бошқача қилиб айтганда, аёлларимиз мамлакатимизни, жумладан туманимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга муносиб ҳиссаларини қўшмоқдалар, - деди туман раҳбари ўз сўзида. - Нафақат оилага, балки жамиятга аҳиллик, гўзаллик, меҳр-оқибат бағишлаётган Сиз аёлларни, сизларнинг тимсолингизда туманимиздаги барча онахонлар, опа-сингилларимизни 8 март – хотин-қизлар байрами билан табриклар эканман, Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, ҳар доим гўзаллик ва мунислик рамзи бўлиб қолишингизни тилайман.
Туман маданият бўлими томонидан тайёрланган дастур байрам шукуҳини янада кўтариб юборди. Қўшиқлар рақсларга ва табрикларга уланди.
Олтиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat