Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ХОТИН ҚИЗЛАР ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
2021-03-06 10:53:18 350
Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан ҳокимлар ва сектор раҳбарларига “аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш, тикувчилик, ҳунармандчилик, касаначилик, паррандачилик ва экин майдонларидан ер ажратиш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Савдо-саноат палатасига тадбиркор бўлиш истагини билдирган “аёллар дафтари”даги 70 мингга яқин хотин-қизларни бизнес ва меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ўқитиш вазифаси топширилди.
Бу борада Олтиариқ туманида “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнингмуаммоларини ҳал қилишга қаратилган чора-тадбирлар белгиланган. Жорий йилнинг 4 март куни “Аёллар дафтари” киритилган хотин-қизлардан кредит маблағи олиб тадбиркорлик қилиш истагини билдирган аёллар учун ўқув ташкил этилди.
Ўқувда хотин-қизларга тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш тартиби, кредит олиш учун зарурий лойиҳа ва хужжатлар тўғрисида зарурий маълумотлар берилди. Ўқув якунида муваффақиятли иштирок этган хотин-қизларга банкдан кредит олиш учун сертификат тақдим этилди.
Ҳусусан, Олтиариқ туманида турмуш ўртоғи 2-гуруҳ ногирони бўлган Ф.Мирзачаева чет давлатда ишлаётган эди. Туман ҳокимлиги томонидан кредит асосида печ олишига кўмаклашилди. Бугунги кунда ушбу аёл миллий ва европа ширинликларини пишириб, даромад топмоқда.
Олтиариқ тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook |
Telegram |
Telegram murojaat