Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Dekabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 14 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҲАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ ҚАРОРИ

 2020-09-14 17:49:08    364

PDF юклаш
Чоп этиш



ҲАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ


10 cентябр 2020 й.                              № ХII/2                         Олтиариқ шаҳарчаси

 

23-Галасой сайлов округлари бўйича бўшаб қолган ўринларга Халқ депутатлари Олтиариқ тумани Кенгаши депутати сайловини тайинлаш тўғрисида

 

         Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддаси, Сайлов кодексининг 93-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли қарорига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши


ҚАРОР  ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
2020 йил 26 августдаги “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 1033-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мазкур қарори билан “COVID-19 пандемияси даврида бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловини ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланганлиги инобатга олинсин.

3. Халқ депутатлари Олтиариқ тумани Кенгашининг 2020 йил
9 сентябрдаги “Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарори тасдиқланганлиги кўрсатиб ўтилсин.

4. Халқ депутатлари Олтиариқ тумани Кенгашининг “Регламент ва депутатлик одоби масалалари” доимий комиссияси раиси А.Набиевнинг бўшаб қолган ўринларга 2020 йил 11 октябрь Якшанба куни сайлов ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

5. 23-Галасой сайлов округлари бўйича бўшаб қолган ўринларга халқ депутатлари Олтиариқ тумани Кенгаши депутати сайлови
2020 йил 11 октябрь Якшанба куни ўтказилсин.

6. Халқ депутатлари Олтиариқ тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссияси (А.Хакимов) бўшаб қолган ўринларга бўлиб ўтадиган сайловларни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг
2020 йил 26 августдаги 1033-сонли қарори билан тасдиқланган Низом ҳамда амалдаги қонунчилик асосида адолат ва шаффофликни таъминлаган ҳолда ташкил этилишини таъминласин.

         7. Ушбу қарор Халқ депутатлари Олтиариқ тумани Кенгашига сайлов ўтказувчи туман сайлов комиссиясига юборилсин.

         8. Мазкур қарор матбуотда эълон қилинсин.


Кенгаш раиси,

туман ҳокими:                                                      Х.Ниёзов