Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Олтиариқ туман Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди
2020-08-28 18:35:58 128
Олтиариқ туман Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди
2020 йил 28 август куни Олтиариқ тумани ҳокимлиги биносида олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгашининг навбатдаги ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унга туман ҳокими Х.Ниёзов раислик қилди.
Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар. Шунингдек, сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Б.Рахмоналиевлар иштирок этишди.
Сессия кун тартибига “Олтиариқ туман сектор раҳбарлариининг аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет давромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаёган ишлари тўғрисида”ги масала киритилди.
Барчамизга маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 20 август куни мутлақо янги тизим, тартиб ва ёндашувлар асосида иқтисодий фаолликни ошириш ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарга қўшимча захира яратиш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича шаҳар ва туманлардаги қўшимча имкониятлар таҳлил қилиниб, уларни ишга солиш чоралари белгиланди.
Туманда ҳам ишсиз ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида аҳамият қаратилмоқда. Уларни талаб юқори бўлган касблар ва тадбиркорликка ўқитиш, шу асосда бизнесини йўлга қўйишда молиявий қўллаб-қувватлаш тартибини жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ишларни тизимли амалга ошириш мақсадида, мамлакатимизда жорий этилган “темир дафтар”лар сингари, ишсиз ёшлар бўйича алоҳида (“Ёшлар дафтари”), ишсиз ва боқувчисиз хотин-қизлар бўйича алоҳида (“Аёллар дафтари”) рўйхатлар шакллантириб, ҳар бири билан янги тизим, янгича тартибда манзилли ишлаш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Сессия ишида туман ҳокимининг Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет давромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида туманда амалга ошираётган ишлари тўғрисида ахбороти эшитилди.
Кун тартибидаги масала юзасидан туман прокурори А.Юсупов, туман ИИБ бошлиғи вазифасини бажарувчи А.Мирзаев, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи И.Султоновнинг ахбороти, Халқ депутатлари туман Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ў.Отабоевнинг муносабати эшитилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Б.Рахмоналиевнинг маърузаси тингланди.
Сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Олтиариқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати