Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
Олтиариқ туман Кенгашининг сессияси бўлиб ўтди
2020-03-11 15:48:22 286
2020 йил 11 март куни Олтиариқ тумани ҳокимлиги биносида олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгашининг навбатдаги тўртинчи сессияси бўлиб ўтди. Унга туман ҳокими Х.Ниёзов раислик қилди.
Сессия ишида туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассасалари раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.
Сессия котиби этиб, 29-Тинчлик сайлов округидан сайланган депутат З.Қамбарова сайланди.
Сессия кун тартибига иккита масала киритилди.
1. Тумандаги сектор раҳбарларининг “Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасидаги долзарб вазифалар” ижроси юзасидан ҳисоботлари.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 март кунги “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4633-сонли Қарори ижроси юзасидан тумандаги фермер хўжаликларининг сифатли тола кооперацияси ташкил этиш ҳақидаги мурожаатлари тўғрисида.
Жорий йилнинг 27 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида мамлакат ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказилган “Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш борасидаги долзарб вазифалар” юзасидан 58-сонли йиғилиш қарорида ҳар ойда бир маротаба маҳаллий Кенгашлар сессияларида сектор раҳбарлари ҳамда мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилиш белгиланган эди.
Сессия давомида кун тартибидаги биринчи масала юзасидан Олтиариқ тумани ҳокими Х.Ниёзов, туман прокурори А.Юсупов, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Р.Мўсаевнинг, туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи А.Асқаровларнинг ахборотлари эшитилди.
Шундан сўнг, туман ҳокими ўринбосари Ҳ.Қорабоевнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 март кунги “Пахтачилик соҳасида бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 4633-сонли Қарори ижроси юзасидан тумандаги фермер ҳўжаликларининг сифатли тола кооперацияси ташкил этиш ҳақидаги мурожаатлари тўғрисидаги ахбороти эшитилди.
Шу билан олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Олтиариқ туман Кенгашининг тўртинчи сессияси ўз ишини якунлади.
Олтиариқ тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати