Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ АҲОЛИСИГА МУРОЖААТ

×

 2024-11-12 19:54:54    1090

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқ туманида 4 та тажриба асосида аҳоли бандлигини таъминлаш, кичик бизнесга жалб қилиш бўйича Олтиариқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Гафуровнинг


МУРОЖААТИ


Ассалому алайкум, ҳурматли тумандошлар! Мухтарам Юртбошимиз томонидан яратиб берилган 4 та тажриба, яъни Сайхунобод, Зарбдор, Уйчи ва Ғиждувон тажрибалари янги иш ўринларини ташкил қилиш, аҳоли даромадини ошириш, томорқадан самарали фойдаланиш, маҳаллаларда драйвер лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва саноатни ривожлантиришда дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Жорий йил мобайнида “Сайхунобод тажрибаси” асосида 72 та маҳаллаларда жами 2160 та микролойиҳалар (қиймати 138 млрд 529 млн.сўм) амалга оширишни режалаштирган эдик.

Амалда ўтган давр мобайнида 2135 та лойиҳалар (қиймати 134 млрд 864 млн.сўм) (98,8 %) ишга туширилди.

Шундан ноябр ойида 288 та лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган бўлиб, амалда 44 та лойиҳалар ишга туширилди (15,3 %).

“Зарбдор тажрибаси” асосида 20 та маҳаллаларда саноат, савдо, хизмат ва замонавий агротехнологиялар соҳасида жами 23 та лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган. Яратиладиган иш ўринлари сони 825 та.

Амалда бугунги кун холатига 13 та лойиҳалар (қиймати 114,3 млрд.сўм) ишга туширилиб, 506 та иш ўринлари яратилди.

Олтиариқ туманида “Ғиждувон тажрибаси” асосида 10 та маҳаллаларда “тепага ўсадиган” (вертикал) саноат бинолари ташкил қилиш, бино ва иншоотларларга эҳтиёжи юқори бўлган тадбиркорлар ишлаб чиқариш қувватларини кўчириш бўйича жами 150 та лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган. Яратиладиган иш ўринлари сони 1296 та.

Топшириққа асосан 10 та лойиҳалар шакллантирилди. Иш ўринлари сони – 258 та. Амалда бугунги кун холатига 10 та лойиҳалар ишга туширилган. Иш ўринлари сони – 258 та.

Аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича “Уйчи тажрибаси” асосида июль-декабр (2-ярим йиллик) ойлари мобайнида банк мижозлари билан 19 та учрашувлар ўтказиш ва бунинг натижасида 2424 та иш ўринлари яратиш белгиланган.

Амалда бугунги кун холатига банклар томонидан 19 та учрашувлар ўтказилиб, 1780 та иш ўриналри яратилди (73,0%).

Ноябрь ойида 5 та учрашув ташкил этилиб, 343 та иш ўринлари яратиш белгилаб олинди.