Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 33 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН ТАМОМЛАГАН ЖАМИЯТХОН БИЛИМЛИЛАР ИЧИДА ЭНГ БИЛИМДОНИ БЎЛДИ

×

 2024-07-31 13:42:45    3017

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқ тумани Янгитурмуш МФЙда яшовчи, туман ММТБга қарашли 3-ИДУМ ўқувчиси Жамиятхон Абдуллаева бу йилги абитуриентлар орасида энг билимдони сифатида эътироф этилди.

У Олий таълим муассасасига Давлат Гранти асосида ўқишга қабул қилишнинг юқори кўрсаткичи 150 балл бўлгани холда Тест саволларини 184,7 баллик натижа билан ечишга муваффақ бўлди.

Бугун туман ҳокими Ш.Турдалиев олтиариқлик билимдон қиз билан мулоқотда бўлиб, аввало эришган юксак натижалари билан табриклади. Ота-онаси ва устозларига раҳмат айтди.

- Фарғона Давлат Университети Филология факультетида таҳсил олиб, келажакда педагог бўлмоқчиман. Устозларимга хавас қилганман. Сифатли таълим олишимиз учун мактабимизда яратилган шароитлардан етарлича фойдаландик. Хаммаси учун раҳмат айтаман. Келажакда ўқитувчилик касбини эгаллаб, "Янги Ўзбекистон"нинг илм-маърифатли кадрлари сафини янада кенгайтиришга хисса қўшаман, дейди, Жамиятхон!

Туман ҳокими бу умидли ёшга самимий тилакларни билдириб, муваффақиятларни мустаҳкамлашга, илмий изланишлар қилиб, янада юксак марраларни эгаллашига даъват қилди. Бу борада туман ҳокимлиги доимо қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Жамиятхон Абдуллаевага туман ҳокимлиги томонидан "Ташаккурнома" ҳамда совғалар топширилди.

Тадбирда ҳоким ўринбосари А.Исломов, туман ММТБ мудири М.Тешабоев ҳамда таълим соҳаси мутасаддилари иштирок этдилар.


Олтиариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.