Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ 1-СЕКТОРИДА ХОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ
2024-07-26 16:36:57 3569
Тумандаги Обод МФЙ худудида ҳоким секторида яшовчи ёшлар ҳамда маҳалла етакчилари билан туман ҳокими Ш.Турдалиевнинг очиқ мулоқоти ўтказилди.
Унда туман ҳокимининг ўринбосари А.Исломов, Ёшлар ишлари Агентлиги раҳбари А.Келдибоев ҳамда тегишли мутасаддилар иштирок этишди.
Туман ҳокими бугунги кундаги Халқаро вазият, миграция, Мамлакатимиз раҳбарининг минтақамиз ва дунёда барқарорлик ҳамда ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасида амалга ошираётган ички ва ташқи сиёсати ҳақида гапирди.
Ёшларни бандлигини таъминлаш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя масалаларидаги барча муаммоларни бартараф этиш юзасидан туман ҳокимлиги томонидан белгиланган вазифалар ҳақида маълумот берди.
Шу ернинг ўзида уч нафар ёшларнинг муаммоларига ижобий ечим топилди. Ёшлар учун спорт комплекси, ўқув маркази ташкил этиш юзасидан билдирилган таклифлар қўллаб-қувватланди.
Олтиариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.