Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОЛТИАРИҚ ТУМАН ҲОКИМИНИНГ МУРОЖААТИ
2024-07-18 13:39:04 2467
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 11-12 июл кунлари Фарғона вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари юзасидан Олтиариқ тумани ҳокими Ш.А.Турдалиевнинг туман халқига
МУРОЖААТИ
Ассалому алайкум ҳурматли Олтиариқликлар!
Давлатимиз раҳбарининг жорий йилнинг 11-12 июль кунлари Фарғона вилоятига ҳудуд саноати ва инфратузилмасининг ривожланиши, маҳаллаларда олиб борилаётган йирик бунёдкорлик ишлари билан танишиш, янги йирик лойиҳаларга старт бериш юзасидан ташрифи давомида бизга янги имкониятлар эшигини очиб берди.
Муҳтарам Президентимиз раислигида ўтказилган фаоллар йиғилишида Олтиариқ туманини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, қатор масъулиятли топшириқ ва вазифалари берилди.
Олтиариқ тумани аҳолиси 226,1 минга яқинлашганини инобатга олиб, туманда салоҳиятли тадбиркорлар кўплиги, имконият ҳам, шароит ҳам етарлича эканлиги, агар тўғри ёндашув ва тизимли ишлар ташкил этилса, инвестиция, ишлаб чиқариш, иш ўрини ва экспортни каррасига ошириш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Ушбу ишларни амалга ошириш учун туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқдим.
Шу мақсадда, давлатимиз раҳбари томонидан белгиланган режаларга мувофиқ қуйдаги ишларни амалга ошираман.
Олтиариқ туманидаги “Ҳамза экспо арт Текстил” хусусий корхонаси томонидан қиймати 113,0 млрд. сўмлик трикотаж ва текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш (2-босқич) лойиҳаси амалга оширилади. Натижада 200 та янги иш ўрни яратилади.
Туманидаги “ОКТАМ” хусусий корхонаси томонидан “Навоий” МФЙ ҳудудидаги фойдаланилмай турган қозонхона ўрнида қиймати 5 млрд.сўмлик “Замонавий тиббий клиника” ташкил этилади. Натижада 55 та янги иш ўринлари яратилади.
Туманидаги “Заримода” МЧЖ томонидан “Гулобод” МФЙ ҳудудидаги бўш турган бино негизида трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси ташкил этилади. Натижада ҳудуддаги 100 та аёллар учун доимий иш ўрни яратилади.
Олтиариқ тумани ҳудудидан 52,67 гектар ер майдонида ишлаб чиқариш корхоналари учун кичик саноат зонаси ташкил этилиб, 3000 та янги иш ўринлари яратилади. Шу билан биргаликда “Катпут массиви 2-участка” ва “Оқбўйра массиви”даги ерларда кичик саноат зонаси ташкил этилиб, 300 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари жойлаштирилади.
Олтиариқ туманидаги “Қизилтепа МФЙ ҳудудидаги” Шифобахш сув (Ошқозон ичак йўлларини) даволашга ихтисослашган мавжуд 8 та сиҳатгохларни кенгайтириш ҳамда ушбу ҳудудга яқин жойлашган маҳаллада уй мехмонхона, савдо ва сервис объектларини жойлаштириб, йилига 10 минг турист жалб қилиш имконияти яратилади.
Туманни иқтисодий ривожлантириш мақсадида Президентимиз белгилаб берган янгича тизим асосида иш олиб бориб, тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказиб, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, қўшимча имкониятларини ишга солиш орқали жорий йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 1051,3 млрд сўмга етказиб, 1,2 баробарга ошираман.
Давлатимиз раҳбари дунёдаги ўта мураккаб шароитда жаҳон бозорларига янги йўл очиш, инвестиция олиб келиш бўйича аниқ вазифалар белгилаб бердилар.
Шундан келиб чиқиб умумий қиймати 19,2 млн долларлик 20 та лойиҳаларни шакллантириб олдик ва уларни йил якунига қадар тўлиқ ишга туширилишини таъминлайман.
Муҳтарам Президентимиз томонидан экспортёр корхоналарни қўллаб қувватлаши натижасида туманда 2023 йилда 109,1 млн. доллар экспорт қилинган бўлса. жорий йил якунида бу кўрсаткични 129,4 млн. долларга етказаман.
Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш хажмини ошириш орқали таннархни пасайтириш, янги қурилаётган уй-жойлар учун қурилиш материалларига бўлган эҳтиёжларни вилоятда ишлаб чиқарилган темир-бетон ва цемент маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида якунига қадар туманда қурилиш йўналишида 2 та лойиҳалар ишга туширилади.
Шунингдек туманни Тинчлик шаҳарчасининг шаҳарсозлик қиёфасини ўзгартириш, кўп қаватли уй-жойларда яшовчи аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида 1968-1975 йиллар оралиғида қурилган, маънан эскирган 2 қаватли 2 та турар-жойларни салохиятли тадбиркорларни жалб қилган холда реновация асосида янгитдан қурилади.
Бунда бинолар 5-7 қаватли, ертўла ва 1-қаватларида ҳизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш белгиланади.
Аҳоли даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартириш мақсадида йил якунига қадар туманда 8 896 нафар аҳоли бандлиги таъминланади, жумладан:
инвестициялар, ташқи савдо ва маҳаллий саноатни ривожлантириш йўналишида – 756 та;
молия-иқтисод, тадбиркорлик ва камбағалликни қисқартириш йўналишида аҳолини доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишларда банд қилиш – 3520 та;
қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалигида доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишларда банд қилиш орқали – 4324 та;
қурилиш, транспорт ва коммунал соҳаларида аҳолини доимий ишларда банд қилиш ва корхоналарда норасмий ишлаётган ходимларни вақтинчалик прогноз кўрсаткичлари – 296 та аҳоли бандлиги таъминланади.
Аҳолини камбағалликдан чиқариш ва даромадини ошириш мақсадида қуйидаги ишларни амалга ошираман, жумладан:
маҳаллаларда қиймати 46,6 млрд сўм бўлган 1 440 та кичик ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш микролойиҳаларини ишга тушириш ҳисобига иккинчи ярим йилликда 2 907 нафар аҳоли банд қилинади.
Шунингдек 13 928 та ўзини-ўзи банд қилиш, 307 та якка тартибдаги тадбиркорлик, 326 та янги корхоналар ва 4 333 та деҳқон хўжаликлари ташкил этилади;
маҳалла томорқасида ва уй хўжалигида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш доирасида йил якунига қадар 2,1 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланади, ушбу мақсадларга жами 40,0 млрд сўм имтиёзли кредит маблағлари йўналтирилади;
тижорат банклари томонидан ўз мижозлари билан 19 та учрашувларда 798 та тадбиркорлик субъектларини жалб қилиш ҳисобига 1 995 та қўшимча иш ўринлари яратилади.
Бугунги кунда миграцияда юрган, ҳатлов натижаси кам даромад олаётганлиги аниқланган 2 017 нафар фуқароларни қайтариб ва уларни доимий даромадга эга, кафолатланган иш ўрин билан таъминлайман.
Бунда уларни билим ва кўникмаларидан келиб чиқиб ишлаб чиқариш корхоналарига жойлаштирилади. Шунингдек касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилиб, субсидия ҳамда имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан тадбиркорликка йўналтирилади.
Аҳолини таморқадан фойдаланиши маданиятини янада ошириб, мазкур йўналишда “Сайхунобод”, “Уйчи тажрибалари”ни кенг қўллайман.
Юқоридаги тадбирларни амалга ошириш натижасида жорий йил якуни билан 14,6 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланади, 6,5 минг нафар аҳоли бизнесга жалб қилинади, барча маҳаллалар “ишсизликдан ҳоли ҳудуд”га айлантирилади, камбағаллик даражаси 12,0 фоиздан 9,8 фоизга, ишсизлик 7,0 фоиздан
2,9 фоизга камайтираман.
Шунингдек, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш хажмини 1 051,3 млрд сўмга (108,1 %), хизмат кўрсатиш ҳажмини 1 416 млрд сўмга (117,5 %), қишлоқ хўжалиги хажмини 3 950,1 млрд сўмга (103,5 %), экспорт хажмини 129,4 млн долларга (113 %) етказамиз.
Давлатимиз раҳбарининг берган вазифа ва топшириқларидан тегишли ҳулоса чиқарган ҳолда Мен ўз командам ва албатта Сизлар билан биргаликда мазкур вазифаларни тўлақонли бажаришда бор куч-ғайратим ва шижоатимни сарфлайман.
Бунда Аллоҳни ўзи мададкор бўлсин.