Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
КИБЕРХАВФСИЗЛИК - ДОИМИЙ ОГОҲЛИК ДЕМАКДИР
2024-07-15 17:25:44 1013
Олтиариқ туман ҳокимлиги мажлислар залида вилоятимизда ўтказилаётган "Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги" доирасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Унда тумандаги мавжуд 72 та МФЙда фаолият юритаётган "еттилик" жамоаси, ИИБ, тижорат банклари, тиббиёт, таълим, маданият, Фавқулодда вазиятлар бўлими раҳбарлари, 15 та Жомъе масжидлари имомлари ва бошқа масъуллар иштирок этдилар.
Вилоят ҳокимлиги ҳамда
вилоят ИИБ бошқармаси киберхавфсизлик бўлими масъул ходимлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари
томонидан сўнгги йилларда авж олаётган кибержиноятларнинг турли кўринишлари юзасидан таҳлилий маълумотлар берилди.
Электрон бошқарув, банк пластик соҳаси, интернет тармоғи ва бошқа кибержиноят манбалари билан ишлашда эътибор қаратиш керак бўлган жиҳатлар ҳақида мутахассислар батафсил тушунтириш бердилар.
Йиғилиш очиқ мулоқот тарзида ўтказилди.
Олтиариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.