Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ - ХАЁТИЙ ТАЖРИБА ВА ЭРТАНГИ МУВАФАҚИЯТ ОМИЛИ
2024-07-10 20:42:33 638
Олтиариқ тумани ҳокимлиги ва "Нуроний" жамғармаси туман бўлими ташаббуси билан "уч авлод учрашуви" ўтказилди.
Тадбирда Республика "Нуроний" жамғармаси бошқаруви раиси, сенатор,Ўзбекистон Қахрамони Содиқжон Турдиев ҳамда вилоят "Нуроний" жамғармаси раиси Зокиржон Рахмонов иштирок этдилар.
Туман ҳокими Шамсиддин Турдалиев Олтиариқда амалга оширилаётган барча соҳадаги ислоҳотларда нуронийларнинг ўрни ва тажрибаси алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
Республика раҳбари С.Турдиев ўз сўзида мамлакатимизда кекса ва нуронийларни ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани замирида уларни ёш авлод вакилларига ибрат мактаби бўлиб хизмат қилиши, кўп йиллар юрт фаровонлиги йўлида камарбаста бўлишлари назарда тутилгани ҳақида гапирди.
Айниқса, олтиариқликларга хурмат ва эътибори баландлигини билдирди.
Янги Ўзбекистон бунёдкорлари, Учинчи Ренесанс пойдеворининг яратувчилари сафида нуронийлар ҳамиша пешқадам бўлишлари лозимлигини таъкидлади.
Оила ва маҳаллада, ижтимоий турмушимизда, ёшлар тарбиясида кексаларнинг хаётий тажрибаси муҳим аҳамият касб этади.
Туман "Нуроний" жамғармаси раиси К.Пармонов, сўнги беш йилликда Олтиариқда узоқ умр кўраётган кексаларимиз сони 7 фоиздан 11 фоизга кўтарилганини қувонч билан гапирди.
Бир гуруҳ фаол нуронийлар ҳамда маҳалла ходимларига Республика "Нуроний" жамғармаси Бошқарувининг "Ташаккурнома" ва совғалари топширилди.
Даврага олтиариқлик санъаткорлар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Қ.Тожиев ҳамда С.Рахимовларнинг дилрабо қўшиқлари янада файз киритди.
Олтиариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.