Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОЛТИАРИҚ ТУМАНИДА АҲОЛИ МУАММОЛАРИНИ ЎРГАНИШ ВА ҲАЛ ЭТИШ, БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ИШЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА
2024-07-06 13:43:55 961
Ҳисоб палатаси раиси Олтиариқ тумани маҳалла фуқаролар йиғинларида "еттилик" жамоаси билан учрашиб, жойида улар билан биргаликда ишлар ташкил қилишда қатнашди.
“Сайхунобод тажрибаси” асосида “маҳалла драйвери”ни ривожлантириш бўйича масъулларга зарур тавсиялар берилди.
Хусусан Олтиариқ туманида “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури доирасида 35 нафар фуқарога 3,236 млрд сўм ва 877 нафар фуқарога “Оилавий тадбиркорлик дастури” доирасида 20,725 млрд сўм миқдорда кредит, 409 нафар ўзини-ўзи банд қилган шахсларга 3,453 млрд сўм миқдорда микроқарзлар ажратилди.
Бундан ташқари ҳар бир маҳаллага тўлиқ кириб борган ҳолда тумандаги 72 та маҳаллаларга бизнес режалар ишлаб чиқилди.
Масъул банклар томонидан томорқаси мавжуд хонадонларнинг даромадини 50-60 млн сўмга кўтариш бўйича 342 нафар аҳолининг бандлиги таъминланди.