Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 86 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ИЖТИМОИЙ ХОДИМ МАХАЛЛА ХИЗМАТИДА

×

 2024-06-27 00:22:06    1650

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқ туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази 1 худуд 2 участка (Повулғон, Беруний, Полосон мфй) махаллада комплекс ижтимоий хизматлар кўрсатувчи ижтимоий ходими Нишонова Азизахоннинг Полосон мфй-да ижтимоий ходим сифатида аҳолига конунчилик билан кафолатланган ижтимоий хизмат ва ёрдамларни ўз вақтида ва тўлиқ кўрсатилиши юзасидан амалга ошираётган ишлари тўғрисида.

Хозирги кунда давлатимиз томонидан маҳалла тизимига берилаётган имкониятлар, янги босқичга кўтарилиб бу борада Республикамизда кенг камровли ва тизимли ислохотлар амалга ошириб келинмоқда. Бунга яққол мисол бўлиб Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 2023 йил 1 июндаги “Ахолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш хамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора тадбирлар тўғрисида” ги ПФ 82-сон Фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти хузурида Ижтимоий химоя миллий агентлиги хамда туман ва шахарларда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ташкил этилганлигини келтириб ўтишимиз мумкин. Фармон бўйича аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатилиши, аҳолини ортиқча оворагарчиликдан холи қилиш мақсадида махаллаларда ижтимоий ходимлар гурухлари иш фаолиятини бошлади ва шу билан бир қаторда уларга сохага оид қатор вазифа ва функциялар белгилаб берилди.

Барчамиз гувохи бўлиб турганимиздек мамлакатимизда эҳтиёжманд аҳоли қатлами ҳисобланган кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, етим ва ижтимоий етим болалар, кўп болали ва кам даромадли оилалар, «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»га рўйхатга олинган аҳолига манзилли ижтимоий хизматлар кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Кейинги йилларда кам таъминланган, ногиронлиги бўлган шахслар, ёшлар, хотин-қизлар, кекса авлод вакилларини  ижтимоий ҳимоя қилиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланиб бормоқда.

Бу борада Олтиариқ тумани Полосон махалла фуқаролар йиғинида хам бир катор ибратли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Полосон махалласида ижтимоий химояга мухтож аҳоли тоифалари буйича куйидаги кўрсаткилар мавжуд бўлиб, жумладан: ўзгалар парваришига мухтож якка ёлғизлар 2 нафарни, ногиронлиги бўлган шахслар 35 нафарни, уйда таълим олувчи болалар                        2 нафарни, ота онаси узок давр давомида чет элга кетган болалар 2 нафарни, боқувчисини йўқотган оилалар 8 нафарни ташкил этади.

               Махаллада ижтимоий химояга мухтож  5 та хонадон махалла еттилиги билан бирга ўрганилиб, хонадонда истиқомат қилувчи оилалар муаммолари аниқланди ва хозирда махалла еттилиги томонидан муаммоларни бартараф этиш ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек махаллада истиқомат қилувчи ахоли ногиронлиги бор шахслар томонидан протез ортопедия махсулотлари  ва реабилитациянинг техник воситаларига мухтожлик холати ўрганилиб, аниқланган холатлар бўйича керакли тавсиялар берилиб борилмоқда хамда ушбу махсулотларни манзилли етказиб берилиши амалга оширилмоқда. Жумладан ногиронлиги бўлган фуқаро Пирконов Абдухалил Юрсунович номидан реабилитация техник воситасини ажратиш мақсадида сертификат расмийлаштириш учун ариза қабул қилиниб сайр қилишга мужалланган ўриндиқли ногиронлик аравачаси билан таъминланди.

Нафақадаги ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий химоя миллий агентлиги тизимидаги сихатгохларга бепул соғломлаштириш учун аризалар хонадонга ташриф буюрган холда ортиқча оворагарчиликларсиз жойида олинмоқда, жумладан Мамаризаева Назирахон, Узақова Хафизахон, Бозорова Оминахон, Жалолова Ортиқбуви, Жалолов Шерматиллолар номидан санаторияга аризалар киритилди. Бундан ташқари Ижтимоий химоя ягона реестрига кириш учун мурожаат қилган фуқаролар Вахобова Гулсанамхон, Қўчқорова Гулхуморхон, Юлдашева Шахзодахонларга кейс менежмент орқали керакли ижтимоий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Йил бошидан кам таъминланган оилалар учун болалар нафақаси олиш учун Полосон мфй-дан ариза топширган 42 нафар оилага 1 йил муддатга Болалар нафақаси тайинланиб, хозирги кунда ушбу оилаларга нафақалар тўлаб келинмоқда. Бу хам давлатимиз томонидан аҳолига қаратилаётган алоҳида эътибор десак муболаға бўлмайди. 

Хозирда Полосон махалла фуқаролар йиғинида ижтимоий химоя миллий агентлиги томонидан кўрсатилаётган ижтимоий хизмат ва ёрдамларнинг 50 яқин турлари жойида, яъни махалладан чикмаган холда амалга оширилиши ташкил этилган бўлиб, бу билан ахолига бир канча кулайликларга яратилди. Жумладан махаллада ижтимоий ходим томонидан махсус мобил курилма, планшет оркали, 98 турдаги ижтимоий сохага оида ариза ва мурожаатларни киритиш имконияти пайдо бўлди, жумладан кам таъминланган оилалар учун тайинланадиган болалар нафақаси ва моддий ёрдамлар бўйича, ногиронликни белгилаш ва кайта эътироф этилиши бўйича, ёлғиз ва ёлғиз яшовчи кекса деб эътироф этиш бўйича, ногиронлик нафакасини тайинлаш бўйича, протез-ортопедия махсулотлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш бўйича, ота-она қарамоғисиз колган болаларни васийлик ва хомийликка олиш буйича, агентлик тасарруфидаги санаторияларга йулланма ажратилиши буйича, “Саховат ва кўмак” жамғармаси хисобидан ёрдам олиш ва бошка тоифалар бўйича фукароланинг аризалари ягона “Ижтимоий химоя” АТ платформаси оркали киритилиб борилмокда ва Агентлик тизими хамда тегишли давлат ташкилот ва муассасалари томонидан аризалар асосида ахолига тизимли хизмат ва ёрдамлар кўрсатиб борилмокда.

Хулоса қилиб айтганда ахолига, жумладан ижтимоий химоя ва ёрдамга мухтож  аҳоли қатламларига махаллаларда комплекс ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатилишини ташкил этилиши, бу чинакамига махаллаларда манзилли ижтимоий хизматлар йулга уйилганлиги исботи ва далилидир.