Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 88 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

БИТИРУВЧИЛАР ОЛҚИШЛАНДИ

×

 2024-06-21 19:41:00    1116

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқ тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактабларида 2023-2024 ўқув йилида 11-синфни муваффақиятли тамомлаб, “олтин” ва “кумуш” медал олган битирувчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.


Тақдирлаш маросимида туман ҳокими Ш.Турдалиев, туман прокурори Р.Тиллаев, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Депутати Б.Раҳмоналиев, битирувчиларнинг ота-оналари ва фахрий устозлар иштирок этдилар.


11-синфни битираётган ўқувчилар сони 2640 нафарни ташкил этиб, шундан 128 нафари “олтин”, 15 нафари “кумуш”, 2497 нафари оддий турдаги шаҳодатнома олдилар. Ўқувчиларга “олтин” ва “кумуш” медаллар ҳамда эсдалик совғаларни туман раҳбарлари иштирокида топширилди.


Тадбирда иштирок этган Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси Депутати Б.Раҳмоналиев ташаббуси билан ўқув йилини муваффақиятли таъмомлаган 47 та таълим муассасаларига электрон доскалар тақдим этилди.

https://t.me/oltiariqtumanihokimligi