Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОЛТИАРИҚ ТУМАН ҲОКИМИНИНГ СЕКТОР САЙЁР ҚАБУЛИ - ХАЛҚ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ
2024-06-11 15:53:17 966
✅Жорий йилнинг 11-июнь куни Олтиариқ туман ҳокими, в.в.б И.Гафуров ҳамда туман Халқ қабулхонаси мудири Ж.Бозоровлар иштирокида Янгичек МФЙ биносида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича фуқаролар сайёр қабули ўтказилди.
✅ Мазкур қабулда жами 8 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
✅ Қабул давомида электр масаласи, ичимлик суви, даволаниш учун моддий ёрдам, субсидияга тикув машинаси олиш, суюлтирилган газ балон, пиёдалар ўтиш йўлагига белги ёки суний тўсиқ ўрнатиш, бошқа турли масалалар бўйича мурожаатлар рўйҳатга олиниб, 2 нафар мурожаат жойида ижобий хал этилди.
✅ Қолган мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди, ва ижроси назоратга олинди.