Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ - ХАЛҚ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ
2024-05-30 16:30:17 1272
Олтиариқ туман ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олтиариқ туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ж.Бозоров билан биргаликда Халқ қабулхонасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича фуқаролар қабули ўтказилди.
Мазкур қабулда жами 25 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Қабул давомида тадбиркорлик, уй-жой, моддий ёрдам, бандлик, соғлиқни сақлаш, бола нафақаси, тикув машинаси олиш, кадастр ва бошқа турли масалалар бўйича мурожаатлар рўйҳатга олиниб, 3-нафар мурожаат жойида ижобий хал этилиб, 4 нафар мурожаатчига хуқуқий тушунчалар берилди.
Қолган мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди, ва ижроси назоратга олинди.