Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ ЭЪТИБОРДА
2024-05-27 16:52:23 1405
Олтиариқ тумани ҳокими Ш.Турдалиев томонидан ўтказилаётган "Сайёр қабул"лар давомида аҳоли мурожаатлари ўрганиб чиқилиб, уларни ижобий ҳал этиш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф қилиш, пиравардида одамларни хаётан рози бўлиб яшашлари учун имкониятлар яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Биргина, Обод МФЙ худудидаги Мамадали Топволдиев кўчасида яшовчи Д.Ахмаджонова, Доимобод кўчасида яшовчи фуқаро Ғ.Ўрмоновлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда уларнинг яшаш шароитлари, ижтимоий холатлари эътиборга олиниб, хонадонларида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш лозим топилган эди.
Ҳоким ташаббуси ҳамда МФЙ раиси, шу худуддаги 30-Нуробод сайлов округидан Олтиариқ туман Кенгашига сайланган депутат Дилмурод Ахмедовнинг саъй-харакати билан ҳар иккала фуқаронинг яшаш уйларида қурилиш ва таъмирлаш ишларига киришилди.
Эскирган, яшаш учун зарур шароитлари бўлмаган ёки қулаётган уйлари ўрнига қулай ва кўркам биноларда яшаш имкониятига эга бўлаётган фуқаролар кўрсатилаётган ғамхўрликдан беҳад мамнун бўлмоқдалар.
Адхамжон Жумаев
Халқ депутатлари Олтиариқ туман
Кенгаши котибияти бош мутахассиси