Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 27 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОЛТИАРИҚ ТУМАНИДА 12-МАЙ - ХАЛҚАРО ХАМШИРАЛАР КУНИ БАЙРАМИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

×

 2024-05-13 21:39:37    1404

PDF юклаш
Чоп этиш


Туман Маданият марказида тиббиёт бирлашмасига қарашли муассасаларда фаолият юритаётган хамширалар ҳамда ўрта тиббиёт ходимлари иштирокида байрам тадбири ўтказилди.

Туман ҳокимининг соҳа бўйича ўринбосари А.Исломов барча шифокорларни касб байрамлари билан қутлаб, туман ҳокимининг табригини ўқиб эшиттирди.

Туман тиббиёт бирлашмаси рахбари Ш.Бузруков байрам муносабати билан сўзлаган нутқида соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, эришилган натижалар ҳамда бу борада кўплаб шифор ва хамшираларнинг фидокорлиги, касбдошлари орасида шахсий намуна кўрсатаётганликлари ҳақида фикр юритди.

Байрам тадбирида бир гуруҳ фаоллар туман ҳокимлиги, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда касаба уюшма қўмитаси томонидан "Фахрий ёрлиқ", "Ташаккурнома" ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Туман маданият бўлими санъаткорлари ижросида концерт дастури намойиш этилди.


Олтиариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.


https://t.me/oltiariqtumanihokimligi