Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 32 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ПСИХОТРОП МОДДАЛИ ДОРИ ВОСИТАЛАРИ АЛОҲИДА ЁНДАШУВНИ ТАЛАБ ЭТАДИ

×

 2024-05-02 09:30:29    744

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакатимизга дори-дармон воситаларининг олиб кирилишида таркибида психотроп моддалар бўлган дори воситаларига алоҳида ёндашиш талаб этилади. Чунки жисмоний шахслар олиб кираётган препаратлар таркибида кам миқдорда бўлса-да, гиёҳванд ёки психотроп моддалар мавжуд бўлса ва бу ҳақда божхона баённомасида кўрсатилмаса, бу маъмурий ва хатто жиноий жавобгарликни келтириб чиқариши мумкин.

Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик ва психотроп моддалар ҳамда прекурсорларнинг муомалада бўлишига оид ижтимоий муносабатларни тартибга солиш ҳамда давлат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2015 йил 12 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ундан олиб чиқиш ва транзит тарзида ўтказиш тартибини, шунингдек, уларнинг муомалада бўлиши юзасидан назоратни такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарор билан божхона чегарасидан олиб ўтилиши, муомалага киритилиши тақиқланган ва чекланган гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар рўйхатлари тасдиқланган.

Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар, прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият юридик шахслар томонидан Вазирлар Махкамаси белгилаган тартибда бериладиган лицензия асосида амалга оширилади. Республикамизда муомалада бўлиши чекланган мазкур моддалар рўйхатига киритилган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг муомалада бўлишига фақат шифокор кўрсатмаси бўйича тиббий мақсадларда рухсат этилади.

Афсуски, мазкур талабларга риоя қилмасдан туриб, таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар бўлган дори воситаларини республикамиз ҳудудига олиб киришга уринишлар кўзга ташланмоқда. Республикамиз божхоначилари томонидан мазкур уринишларнинг олди олинмоқда.

Бугунги кунда халкаро терроризм, дин ниқоби остидаги экстремистик, фундаменталистик, сепаратистик хуружлар, наркотик моддалар билан савдо қилиш, одам савдоси каби трансмиллий жиноятлар инсон келажагига хавф солиб келмоқда. Энг ачинарлиси, гиёҳвандлик, психотроп моддалар ва прекурсорлар оғир жиноятларнинг содир этилишига, оилалар ва миллат генофондининг бузилишига сабаб бўлмоқда. Жиноят содир этаётганларнинг аксарият қисмини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этмоқда. Республикамизда бундай кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш, соғлом авлодни тарбиялаш борасида аниқ чора-тадбирлар асосида ишлар ташкил этилмоқда. Хусусан, БМТ томонидан ҳам гиёҳвандликка қарши курашишни кучайтириш мақсадида «Наркотик моддалар тўғрисида»ги, «Психотроп моддалар» ҳамда «Гиёҳвандлик воситалари ҳамда психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш тўғрисида»ги конвенциялари қабул қилинган.

 

 

Ўзбекистон Республикаси божхона органлари тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжатлар мавжудлигини ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг жисмоний шахсдаги гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг номларига ва сонига мувофиқлигини белгиланган тартибда назорат қиладилар.

Жисмоний шахслар томонидан тиббиёт муассасаси томонидан берилган ҳужжатда ва божхона органига билдирилган гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар номлари ва сонидан ортиқ бўлган такдирда ортиқчаси олиб қўйилади ва белгиланган тартибда йўқ қилинади.

Шундай экан, шифокорнинг тегишли кўрсатмасисиз, шунчаки таниш-билишларнинг тавсияларига асосланиб, психотроп дори воситаларини республикамиз ҳудудига олиб киришга уриниш орқали нафақат соғлигингизни хавфга қўясиз, балки қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка ҳам тортилишингиз мумкинлигини асло унутманг!

Бир сўз билан айтганда, психотроп моддалар ва прекурсорлар инсон саломатлигига жиддий хавф-хатар туғдиради. Шундай экан, соғлом турмуш тарзини танлайлик. Миллат генофондининг бузилишига, турли жиноятларнинг юзага келишига қарши биргаликда курашайлик!