Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
СУДЯЛАР ТОМОНИДАН ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ВА ДАВРА СУҲБАТЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА.
2024-04-30 15:54:08 840
Фарғона вилоят суди раиси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон-2030” стратегияси тўғрисидаги ПФ-158-сонли фармони ва “Ўзбекистон-2030 стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-300-сонли Қарорида қонун устиворлигини таъминлаш ва суд ҳуқуқ тизимидаги ислохотлар бўйича белгиланган мақсад ва вазифаларни оммавий ахборот воситаларида кенг шархлаб берилиши ҳамда мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказиш ҳақидаги медиа режа ижросини таъминлаш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг судьяси У.Мирзаев томонидан 2024 йил 29 апрель куни Олтиариқ тумани, Янгиариқ МФЙ биносида давра суҳбати ўтказилди.
Шунингдек давра суҳбати давомида, Ўзбекистон Республикасининг “Суд қарорларини қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2023 йил 25 декабрдаги ЎРҚ-887-сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 19 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 1 февралдаги “Педагогнинг мақоми тўғрисида” ҳамда 2 февралдаги “Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида”ги Қонунлари, “Чақалоқ ва одам савдоси”, “Оилавий зўравонликни олдини олиш ҳамда хотин қизларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳақида”, “Ер соҳасидаги қонунчиликни аҳоли эътиборига етказиш, ерга оид фирибгарлик жиноятлари келиб чиқишини олдини олиш”, “Мерос масалалари бўйича низолар”, “Коррупция-жамият кушандаси” мавзуларида сўз юритиб, унинг оқибатлари, қонунда белгиланган кескин жавобгарлик тўғрисида иштирокчилар эътиборига етказилди.