Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ПРОБАЦИЯ ГУРУҲИ РЎЙХАТИДА ТУРУВЧИ ШАХСЛАР БИЛАН ТИЗИМЛИ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
2024-04-22 15:03:13 1464
Олтиариқ Болалар Мусиқа ва санъат мактаби залида туман ИИБ Пробация гуруҳи хисобида турувчи шахслар иштирокида сайёр суд ҳамда муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Судлар томонидан белгиланган жазо муддатини ўтаётган, ўрнатилган тартиб-интизомга риоя қилган 25 нафар маҳкумлар суд қарори билан муддатидан аввал белгиланган жазодан шартли равишда озод қилдилар.
Аксинча, белгиланган жазодан қасддан бўйин товлаган, етарлича хулоса чиқармаган 2 нафар маҳкумнинг жазо тури бошқа, оғирроқ жазо турига алмаштирилди.
Муҳокама йиғилишида вилоят ИИБ Пробация бошқармаси масъул ходимлари иштирок этиб, пробация гуруҳи хисобида турувчи, назоратдаги шахсларнинг тузалиш йўлига ўтишлари учун фойдали меҳнат билан банд бўлишлари муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидладилар.
Шу куни ўтказилган "Меҳнат ярмаркаси"да 3 нафар назоратдаги шахслар доимий иш билан таъминланди.
Олтиариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.