Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 16 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ ЮРИТИШЛАРИ УЧУН ЁШЛАРГА ЕР МАЙДОНЛАРИ АЖРАТИЛМОҚДА

×

 2024-04-15 15:11:20    1387

PDF юклаш
Чоп этиш


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлиги таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, ёшларнинг деҳқончилик билан шуғулланишлари, даромад манбаларини яратишларига кўмаклашиш учун ер майдонлари ажратиш белгиланган.


Бугун Олтиариқ туманидаги Оқбўйра ва Қахрамон МФЙларда яшовчи бир гуруҳ ёшларга деҳқон хўжалиги ташкил қилишлари учун ерлар "маҳалла еттилиги" тавсияси асосида ажратиб берилди.


Туман ҳокими Шамсиддин Турдалиев, сектор раҳбарлари ва бир гуруҳ мутасаддилар томонидан мазкур ер майдонлари ўз эгаларига топширилди.


Ажратилган ерларда ҳаридоргир, экспортбоп экинлар етиштириш ва уларни сотишга кўмаклашиш мақсадида кооперация ва кластерларга бириктириш, зарурий уруғлик, минерал ўғит ва ёқилғи маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.


Олтиариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.