Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОЛТИАРИҚ ТУМАНИДА СПОРТНИНГ МИНИ-ФУТБОЛ ВА ФУТБОЛ ТУРЛАРИ БЎЙИЧА “ДХХ КУБОГИ" МУСОБАҚАЛАРИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

×

 2024-04-15 15:07:31    641

PDF юклаш
Чоп этиш




Олтиариқ марказий стадионида  "Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” турнири очилишига бағишганаган тадбир ўтказилди.


Унда туман ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда ДХХ туман бўлинмаси вакиллари қатнашди.

Туман ҳокими Ш.Турдалиев, мазкур мусобақада барча ёшлар, шу жумладан, уюшмаган, кам таъминланган, ишсиз, имконияти чекланганлар ўртасида спортни, шунингдек, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, улар орасидан иқтидорли спортчиларни аниқлаш асасий мақсад қилиб олинганлигини таъкидлади.


Турнирда тумандаги 72 та МФЙдан 16-30 ёшли йигит-қизлар вакиллари иштирок этади. Мини футбол турида маҳалла қизлари 4 та секторга бўлинган холда ўзаро куч синашади.


Жорий йил 25 майга қадар давом этиши белгиланган мусобақалар якунида ғолиблар ва фаол иштирокчиларга Давлат хавфсизлик хизмати кубоги, тегишли даражадаги диплом, медаллар ва эсдалик совғалари топширилади.


Олтиариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.