Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АҲОЛИ ХОНАДОНЛАРИДА БАЛИҚЧИЛИК ТАШКИЛ ЭТИЛМОҚДА

×

 2024-04-03 18:28:38    855

PDF юклаш
Чоп этиш



Олтиариқ туманида аҳоли бандигини таъминлаш ва даромадларини ошириш борасида тизимли ишлар амалга ошириляпти.

Жумладан, Фарғона балиқ саноати уюшмаси раҳбари Х.Дадахонов, туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Ғофуров, камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи У.Мирзамухамедов маҳалла ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда аҳолига балиқчилик йўналиши билан шуғулланиш бўйича тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.

Обод МФЙда яшовчи фуқаро Озодахон Мадвалиева ҳам ўз хонадонида балиқ парваришлаш мақсадида мутахассислардан керакли тавсияларни олди.

Фуқарога балиқчилик йўналишида етиштирган ҳар бир килограм маҳсулот учун 1500-3000 сўмгача субсидия маблағлари берилиши тушунтирилди.

Хозирда фуқарога Оилавий тадбиркорлик йуналишида фаолиятини йўлга қўйиши учун ҳоким ёрдамчисининг тавсияси асрсида 33 млн сўм имтиёзли кредит берилди.

Олтиариқ туманида шу каби 20 дан ортиқ хонадонларга қўшимча даромад сифатида балиқчилик фаолияти билан шуғулланишоари учун имтиёзли кередитлар ажиратилиб, ахолига арзон ва сифатли балиқ маҳсулотлар етказиб бериш режалаштирилган.