Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОЛТИАРИҚ ТУМАН ИИБ ПРОБАЦИЯ ГУРУҲИ ХИСОБИДА ТУРГАН МАҲКУМЛАР ИШТИРОКИДА САЙЁР СУД МАЖЛИСИ ЎТКАЗИЛДИ ҲАМДА "МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ" ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
2024-03-18 17:08:01 686
Олтиариқ Мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган сайёр судда жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман Судининг судяси Ж.Хўжамбердиев раислик қилди.
Суд жараёнида туман ИИБ бошлиғи, полковник И.Сотволдиевнинг тақдимномасига асосан иш кўриб чиқилди. Судлар томонидан тайинланган жазони ўташ тартиб қоидаларига амал қилмаган ҳолда белгиланган мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаб юрган уч нафар шахснинг жазо тури оғирига алмаштирилди. Шунингдек, бир нафар маҳкумнинг ўталмай қолган аҳлоқ тузатиш ишлари муддати озодликдан махрум қилиш жазо турига алмаштирилди.
Шу куни туман ИИБ бошлиғи ташаббуси билан "Меҳнат ярмаркаси" ташкил қилинди. Пробация рўйхатида турган ҳамда жиноятчиликка мойиллиги бўлган ишсиз фуқаролар учун тумандаги корхона ва ташкилотларда мавжуд бўш иш ўринлари тавсия этилди. Улар иштирокида профилактик суҳбатлар ўтказилди.