Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРГА ҚАРШИ ЭПИДЕМИОЛОГИК СУРИШТИРУВ ВА ЗАРАРСИЗЛАНТИРИШ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛДИ
2024-03-13 23:06:11 793
Юқумли касалликларга қарши курашишнинг асосий ва самарали воситаларидан бири якуний ва жорий дезинфекция ишларини ўз вақтида олиб бориш ҳисобланади.
Туман Санитария-эпидемиология осойишталик маркази томонидан 3-умумтаълим мактабида вирусли гепатит "А" касаллиги аниқланганлиги сабабли эпидемиологик суриштирув ва касаллик ўчоқларида якуний дезинфекция ишлари амалга оширилди.
Мазкур жараёнда синф ҳоналари, инфекция манбаи бўлиши мумкин бўлган жойлар ва хожатхона зарарсизлантирилди.
Эпидемиолог ҳодимлар касаллик ҳақида маълумотлар ва шахсий гигиена қоидаларига амал қилиниши тўғрисида тушунчалар бериб ўтдилар.