Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
2024-02-22 19:26:59 899
Олтиариқ туман ҳокимлиги Халқ қабулхонасида навбатдаги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича фуқаролар қабули ўтказилди.
Мазкур қабулда жами 25 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Қабул давомида тадбиркорлик, уй-жой, моддий ёрдам, электр таъминоти, бандлик, соғлиқни сақлаш, бола нафақаси ва бошқа турли масалалар бўйича мурожаатлар рўйҳатга олиниб, 1 нафар мурожаатчига хуқуқий тушунчалар берилди. 3 нафар мурожаатчи мурожаати ижобий ҳал этилди.
Қолган мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди, ва ижроси назоратга олинди.