Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЎЗИНГИЗ ТАНЛАГАН КАСБ БЎЙИЧА ГЕРМАНИЯДА ИШЛАШ ЁКИ ЎҚИШ ИСТАГИ БЎЛСА, ЁШЛАР ИШЛАРИ АГЕНТЛИГИ КЎМАГИДАН ФОЙДАЛАНИНГ
2024-02-22 19:20:52 897
Фарғонада ташкил этилган немис тили марказида таълим олган ёшлардан 250 нафари ўқиш ёки ишлаш учун Германияга кетишди.
Вилоят ҳокимлиги ва ёшлар ишлари авгентлиги томонидан ушбу лойиҳа қўллаб-қувватланиб ўқув маркази фаолияти ва қамрови кенгайтирилмоқда.
Эндиликда Олтиариқ туманида ҳам немис тили курслари ташкил этилади. Тил ўрганиб, ўзи танлаган соҳа бўйича керакли кўникмани олган ёшлар ва 45 ёшгача бўлганлар яшаш ва ишлаш хуқуқини тўла кафолатловчи шартномалар асосида Германияга жўнатилади.
Вилоят Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари М.Ғаниев Олтиариқ тумани 2-сонли Касб-ҳунар мактабида 200 нафардан зиёд хорижда ишлаш истагида бўлган ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Унда “Wegweiser” немис тили ўқув маркази ташкилотчилари ҳамда бу ерда тил ўрганиб, ҳозирги кунда Германияда иш фаолиятини олиб бораётган ёшлар вакиллари қатнашдилар.
Фарғона ёшларининг етакчиси ташқи миграциянинг ушбу йўналиши ҳар томонлама қулай, ишончли ва иккала давлат томонидан тўла кафолатланганлиги тўғрисида маълумот берди.
- Суҳбат асосида курсга қабул қилинганлар 9 ой мобайнида немис тилини ўрганиб, агентлик ва марказ томонидан ишлаш ёки ўқиш учун юборилади. Курслар пуллик, дастлабки 3 ойга тингловчилар ҳисобидан тўланади. Билим ва интилишлари яхши бўлган 30 ёшдан ошмаган ёшлар учун маблағ Ёшлар ишлари Агентлиги томонидан қисман ёки тўлиқ қоплаб берилади, деб таъкидлади, агентлик раҳбари М.Ғаниев.
Олтиариқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.