Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ - ХАЛҚ БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ
2024-02-15 17:30:56 1263
✅Жорий йилнинг 15-феврал куни Олтиариқ туман ҳокими Ш.Турдалиев халқ қабулхонасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича фуқаролар қабулини ўтказди. Қабул жараёнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олтиариқ тумани Халқ қабулхонаси мудири Ж.Бозоров иштирок этди.
✅ Очиқ мулоқот тарзида ўтган қабулда жами 39 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
✅ Тадбиркорлик, уй-жой, моддий ёрдам, субсидия, бандлик, соғлиқни сақлаш, бола нафақаси, электр ва бошқа турли масалалар бўйича мурожаатлар рўйхатга олиниб, 4-нафар мурожаат жойида ижобий хал этилди. 3-нафар мурожаатчига хуқуқий тушунчалар берилди.
✅ Қолган мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди, ва ижроси назоратга олинди.