Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 31 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ҚЎШНИЧИЛИК - МИНГ ЙИЛЧИЛИК

×

 2024-02-14 20:29:35    855

PDF юклаш
Чоп этиш



Олтиариқ тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Файзиев ҳамда Сўх-Оқтепа ирригация тизимлари хавза бошқармаси Бўрбонлиқ сув таксимлаш бўлими бошлиғи Ш.Тўлановлар қўшни Қирғизистон Республикасининг Баткен вилояти Қадамжой райони Қирғиз киштак авулига ташриф буюрдилар.

Ундан кўзланган мақсад, икки давлат чегара худудларида яшовчи аҳоли ҳамда қирғизистонлик боғ ва ер эгалари томонидан деҳқончилик ишлари ва суғориш тизимидан фойдаланишда чегара худуди ва иншоотларига зарар етказилишини олдини олиш, Ўзбекистон худудида оқиб ўтувчи сув йўлларини тозалаш, ариқ-лотокларни таъмирлаш ва чегара тўғрисидагир қонун талабларига амал қилиш юзасидан фуқаролар ўртасида тарғибот ишларини амалга оширишдан иборат бўлди.

Туманимиз вакилларини Қирғиз айили хукумат бошчиси Ш.Матраимов кутиб олди. Ўзаро мулоқот давомида Қирғизистон томонидан чегара минтақасида жойлашган фермерларнинг суғориш тизимидаги яроқсиз холга келиб қолган сув қувурларини аниқлаш ва камчимликларни бартараф этиш учун ишчи гуруҳ тузиш ҳамда амалага оширилган ишлар ҳақида мунтазам ахборот алмашиниш юзасидан келишиб олинди. Суҳбат чоғида икки қарадош халқ ўртасидаги азалий меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ҳақида алоҳида таъкидланди. Ҳар икки томон мутасаддилари қўшничилик ришталарини янада мустаҳкамлаш, минтақадаги масалаларни биргаликда хал этиш тўғрисида гапалашдилар.

Қирғиз киштак оқсақоли И.Калпанов хамроҳлигида олтиариқлик мутахассислар томонидан чегара тўсиқлари, сув йўллари ва қувурларнинг холати ўрганиб чиқилди. Амалга оширилиши зарур бўлган вазифалар юзасидан хамкорликдаги чора-тадбирлар белгиланди.