Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 11 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

КОРРУПЦИЯ – ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИГА ТАҲДИД

×

 2024-02-14 11:12:29    734

PDF юклаш
Чоп этиш


Мамлакат тараққиётига раҳна соладиган иллатлардан бири – бу коррупциядир. Коррупция – мансаб мавқеидан шахсий манфаатларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган жиноятдир. У хуфёна иқтисодиётнинг асосий турларидан бири. Ачинарлиси, бу иллат фуқаронинг давлат вакили билан бўлган маъмурий муносабатлари мазмунини ўзгартиради ва жамият учун ҳам, давлат учун ҳам салбий оқибатларга сабаб бўлади. Бугунги кунда мазкур иллатдан буткул қутулиш йўлида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Коррупцияга қарши курашиш, уни бартараф этиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва жамоатчилик томонидан турли тадбирлар амалга оширилмоқда. Коррупцияга қарши курашиш борасида кўплаб халқаро ҳужжатлар имзолаб чиқилган. Айни вақтда, мамлакатимизда бу борада қабул қилинган халқаро ҳужжатларни ратификация қилиш билан бирга, коррупция ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда унинг олдини олишга қаратилган миллий-ҳуқуқий база ва тизимли амалиёт шаклланган. 2017 йил 3 январдаги «Коррупцига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Мазкур қонун коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солди. Ушбу қонун билан фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик, тизимлилик, давлат ва фуқаролик жамиятининг ҳамкорлиги, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар устуворлиги, жавобгарликнинг муқаррарлиги белгиланди.

Порахўрликка барҳам бериш борасидаги ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, мамлакатимизда пора олган, шу билан бирга, пора берган фуқаролар ҳам жавобгарликка тортилиши белгилаб қўйилган. Афсуски, айрим юртдошларимиз ана шу жиноятга бош қўшмоқдалар.

Давлат ишончи билан берилган ҳар қандай мансаб ёки ваколатлар уни суиистеъмол қилиш, нафс йўриғи билан юрт ва одамлар ҳаққига хиёнат қилиш ҳуқуқини асло бермайди. Кўзи шахсий манфаат пардаси билан тўсилган кимсалардаги бу иллат, шубҳасиз, ўз эгасини шармандали холга солиб, уни эл ичида беобрў қилади, аламли афсуслар домига ташлайди.

Коррупцияга қарши курашиш нафақат ҳуқуқ-тартибот идораларининг, балки бутун жамиятнинг вазифасидир.