Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Oktyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031   

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ ҲОКИМИ Ш.ТУРДАЛИЕВ РАИСЛИГИДА МУҲОКАМА ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-02-08 14:33:32    421

PDF юклаш
Чоп этиш


1-секторда жойлашган 15-умумтаълим мактабида туман ҳокими иштирокида ота-оналар йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Республика видеоселектор йиғилишда Президентимиз томонидан мактаб, таълим-тарбия ҳамда вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликларни олдини олиш масалалари муҳокамасида белгилаб берилган устувор вазифалар юзасидан фикр юритилди.

Вояга етмаганлар иштирокида содир этилаётган хуқуқбузарликлар ва уларни олдини олиш, ўқувчиларни дарсга жалб қилиш ва давоматини таъминлаш ҳамда ёшларнинг маънавий дунёқарашини шакллантириш, одоб-аҳлоқ меъёрларига риоя этилиши борасида мактаб маъмурияти, ота-оналар ва кенг жамоатчилик олдида турган вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда туман ММТБ раҳбарлари, МФЙ раислари, Миллий гвардия вакиллари ҳамда 307 нафар ота-оналар қатнашдилар.


Олтиариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

https://t.me/oltiariqtumanihokimligi