Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТУМАН МАРКАЗИДА ОБОДОНЛАШТИРИШ ИШЛАРИ
2024-02-08 11:11:24 387
Олтиариқ туман ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан марказий кўчалар ва Деҳқон бозори худудларида ободончилик ишлари, шаҳарсозлик меъёрларига амал қилиш холатлари ҳамда ўзбошимчалик билан ўрнатилган қурилмалар ўрганиб чиқилди.
Пиёдалар йўлаклари, ариқ-лотоклар ва кўкаламзор майдонлар тозаланиб, йўловчи ва харидорлар учун ноқулайлик туғдираётган қурилма ва расталар олиб ташланмоқда.
Туман ҳокимининг ташаббуси билан савдо ва маиший хизмат шаҳобчалари ҳамда аҳоли учун қулай шароит яратиш мақсадида Ободонлаштириш бўлими ходимлари жалб этилиб, сув йўлларидаги бетон қувурлар тозаланмоқда. Атроф-муҳитга зарар етказувчи холатлар бартараф қилинмоқда.
Кўкаламзор майдонлар кенгайтирилиб, атроф худуд ва пиёдалар йўлаги четларига темир панжаралар ўрнатилмоқда.
Олтиариқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати.