Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОЛТИАРИҚ ТУМАН ПРОКУРОРИ Р.ТИЛЛАЕВ 2-СЕКТОРДАГИ 26-УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИДА БЎЛИБ, ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИ БИЛАН ТАНИШДИ
2024-02-08 11:08:37 378
Туман прокурори бошчилигида Азимобод МФЙ раиси ҳамда маҳалла фаоллари, ота-оналар ва педагог ходимлар иштирокида мулоқот ўтказилди.
Унда куни кеча бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳабари томонидан белгилаб берилган мактаб, таълим ва тарбия ишлари юзасидан масъуллар олдида турган муҳим вазифалар ҳақида фикр юритилди.
Ўқувчиларнинг давомати, сифатли таълим олишлари, фанларни ўзлаштириш билан бир қаторда касб-ҳунар ўрганишлари учун етарали шароитлар яратиш бўйича мактаб, маҳалла ва ота-оналар олдида турган вазифалар муҳокама қилинди.
Маданий-маърифий ҳамда спорт тадбирларига кенг жалб этиш, китобхонликни тарғиб қилиш, илм салоҳиятини юксалтиришга қаратилган викторина ва танловлар ташкил этишда ўқувчиларнинг қизиқиш ва ташаббускорлигини қўллаб-қувватлаш масалаларига эътибор қаратилди.
Жиноятчилик ва қонунбузарлик холатларини олдини олиш борасида ҳамкорликдаги ишлар таҳлил қилинди.