Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ЎЗ БУРЧИНИ БАЖАРМАГАНЛИГИ САБАБЛИ ОТАЛАРГА "15 СУТКА" МАЪМУРИЙ ҚАМОҚ ЖАЗОСИ ТАЙИНЛАНДИ.
2024-02-06 19:01:12 281
Мажбурий ижро бюроси Олтиариқ туман бўлими иш юритувида бўлган алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатлари бўйича узоқ муддатдан буён алимент қарздорлигини тўлашдан бўйин товлаб келаётган 4 нафар қарздорларга нисбатан ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47/4-моддаси бўйича қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар тайёрланди.
Тайёрланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман судида 06.02.2024 йил куни кўриб чиқилиб, 3 нафар қарздор оталар томонидан қарздорликни тўламаганлиги сабабли уларга нисбатан суд томонидан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Шунингдек, 1 нафар қарздор отага алимент пулларини тўлаб бериши учун муддат берилди.
Мажбурий ижро бюроси Олтиариқ туман бўлими