Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

"АЖДОДЛАР МЕРОСИ - КЕЛАЖАГИМИЗ ТАЯНЧИ" ГРАНД ЛОЙИҲАСИНИНГ ЯКУНИЙ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2024-02-03 15:56:59    437

PDF юклаш
Чоп этиш


Халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгаши хузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган "Ёшлар ўртасида тарихимизни, миллий қадриятларимизни ва анъаналаримизни кенг тарғиб қилиш" номинацияси бўйича  "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Олтиариқ туман бўлинмаси ғолиб деб топилган.


Ғоя муаллифи, маънавият фахрийси Ваҳобжон Азимов ҳамда "Маҳалла" жамоат фонди томонидан бир йил давомида Олтиариқ туманида 15 дан ортиқ тадбирлар ўтказилиди. Уларада 900 нафардан зиёд аҳоли вакиллари ва ёшлар иштирок этдилар.

Миллий қадриятлар ва анъаналар, тарихий материалларни ўрганиш ҳамда зиёратгоҳлар ҳақида маълумот берувчи видеороликлар, телекўрсатувлар таёрланиб, Фарғона телевидениеси орқали кенг оммага намойиш этилди.

Қувонарлиси, ғоя ташаббускори томонидан чоп этилган "Олтиариқ маданий мерослари" номли рисола бугунги кун ва келажак ёшлари учун фойдали қўлланма бўлиб хизмат қилади. Мазкур китобчанинг оммавийлигини эътиборга олиб, қўшимча нусхада чиқарилди ва таълим муассасалари, меҳнат жамоалари, вилоят, республика хатто инглиз ва араб тилларига таржима қилиниб, Саудия Арабистони, Англиянинг Лондон шаҳрига ҳам етиб борганлиги аҳамиятли. Аждодимиз Имом Бухорийнинг илмий салоҳияти ва хаёти ҳақида ҳикоя қилувчи рисола чоп этилиб, фойдаланувчиларга етказилди.

Бундан ташқари лойиҳа доирасида ёшлар ва нуронийлар иштирокида тарихий обидлар, зиёратгоҳлар, музейларга саёҳатлар уюштирилди. Маданий ва спорт тадбирлари, семинарлар ташкил этилди.

"Аждодлар мероси - келажагимиз таянчи" гранд лойиҳасини амалга оширишда Халқ депутатлари вилоят Кенгаши, Фарғона Давлат Университети, Қўқон ва Фарғона шаҳарлари Давлат музейлари, вилоят ва туман Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, Олтиариқ тумани Эркин Воҳидов уй-музейи, "Олтиариқ олтин қўлқоп" бокс тўгараги ҳамда меҳнат фахрийси О.Абдураҳмоновлар яқиндан кўмак бердилар.

Олтиариқ Марказий Маданият саройида ўтказилган якуний тадбирда лойиҳа қатнашчилари, туман Маданият бўлими ходимлари, нуронийлар ва ёшлар ҳамда туман "Нуроний" жамғармаси раиси К.Пармонов иштирок этдилар.

Тадбирда туман маданият бўлими санъаткорлари ва миллий фольклор ансамбли қатнашчилари ижросида концерт намойиш қилинди. "Маҳалла" хайрия жамоат фонди томонидан фаол иштирокчилар "Диплом", "Ташаккурнома" ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.