Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ТАҲЛИЛ. МУҲОКАМА. РЕЖАЛАР
2024-02-02 17:22:52 460
Олтиариқ туманида оилавий ажримлар ҳамда жиноятчиликни олдини олиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва
тадбиркорликни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокамаси ўтказилди.
Йиғилишга Халқ депутатлари вилоят Кенгаши Гендер тенглик комиссиси раиси Д.Меҳмонова раислик қилди.
Туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Х.Атажанованинг 2023 йил якуни бўйича таҳлилий хисоботи эшитилди.
Шунингдек, Оилавий ажрим, ажрим ёқасидаги оилалар билан олиб борилган ишлар, хотин-қизлар жинояти, тазйиқ ва зўровонлик, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш, ”Аёллар дафтари” 5-босқичини
шакллантириш бўйича
хатлов натижалари ҳамда
2024 йилда амалга
ошириладиган ишлар
режаси муҳокама қилинди.
Йиғилишда МФЙ хотин-қизлар фаоллари, ФҲДЁ, ИИБ дан масалага таълуқли раҳбарлар, отинойилар ҳамда вилоят ИИБ бошлиғининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Д.Ўринова иштирок этдилар.