Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
НОҚОНУНИЙ ҚУРОЛ САҚЛАМАНГ!
2024-02-01 09:24:28 535
Собиқ шўролар тузуми даврида табиатга, хайвонот оламига, атроф-муҳитга ўта бепарволик билан муносабатда бўлинар эди.
Шу туфайли ҳам жуда кўп йўналишларда эътиборсизлик оқибатида табиий мувозанат бузиларди.
Оддий мисол: кимки, пахта тайёрлаш режасини олдиндан бажарса, ўша хўжалик раисига ов қуроли совға тариқасида берилган пайтлар ҳам бўлган.
Бундан ташқари, кейинчалик ов қуроли махсус дўконларда ҳам сотила бошланди.
Оқибатда худа-бехуда ов қилиш кучайиб кетди, бунинг натижасида эса қушлар ва хайвонот дунёсига қирон келтирила бошланди. Хатто жиноятлар кҳпайиб, ов қуроли воситасида фуқаролар бир-бирларини отиб қўйган холатлар ҳам кўп бўлди.
Мустақиллик йилларида кҳнгилсизликларнинг олдини олиш мақсадида ноқонуний ов қуролидан фойдаланиш тегишли меъёрий хужжатлар асосида тақиқлаб қҳйилди.
Мамлакатимизда ов қуролларини яширин тарзда сақлаш, улардан худа-бехуда фойдаланиш тақиқланган бҳлиб, бу давлат томонидан қатъий тартибда назоратга олинган.
Бу борада доимий тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилиши натижасида, ноқонуний ов қуроли сақлаётган фуқаролар ҳз ихтиёрлари билан ов қуролларини худудлардаги ички ишлар бўлимларига келтириб берганлар.
Лекин шунга қарамай, хамон уйларида ноқонуний ов қуроллари сақлаб келаётган фуқаролар ҳам учраб турибди.
Кимдир «Отамдан қолган мерос» деб, кимдир эса «Шу пайтгача ҳеч ким билмади, бундан кейин ҳам билмас» дея хамон ноқонуний ов қуроли сақлаб келаётган бҳлиши мумкин. Бундай фуқароларга маслаҳатимиз шу: ноқонуний ов қуролини ҳеч кечиктирмай ички ишлар бўлимига топширинг. Ҳз ихтиёрингиз билан топширсангиз, сизга ҳеч қандай жазо қўлланилмайди. Аксинча бўлса, ўзингиздан ўпкалайверинг.
Бепарволик ва эътиборсизлик сабаб қолиб кетган ушбу ноқонуний маҳсулотлар жиноятчи номини олишингизга сабаб бҳлиши мумкин.
Нима бўлганда ҳам, жиноят жазосиз қолмайди.