Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ОЛТИАРИҚ ТУМАНИ 1-СЕКТОРИДА МФЙ ХОДИМЛАРИ ВА ФАОЛЛАР ИШТИРОКИДА МУЛОҚОТЛАР ЎТКАЗИЛМОҚДА
2024-01-30 17:05:48 430
Туман ҳокими Ш.Турдалиев Қапчуғай, Қувурбоши, Шарқ, Повулғон, Янгичек, Тошобод, Полосон, Беруний, Муқимий ҳамда Ёшлик МФЙ ходимлари ва кўчабошилар билан учрашувлар ўтказди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида" ги Фармонига асосан Маҳалланинг жамият ҳаётидаги ўрнини ошириш ҳамда соҳада бошқарув тизимини такомиллаштириш мақсадидаги вазифалар белгилаб қўйилган.
Туман ҳокими шундан келиб чиқиб, амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, жиноятчиликка қарши кураш, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги, аҳоли ўртасида Ватанпарварлик туйғусини юксалтириш, ёшларни касб-ҳунар ва хорижий тилларга йўналтириш масалаларида фикр юритди.
МФЙларда Аёллар ва ёшлар хатловининг холати ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинди.