Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 9 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МАТБУОТ АНЖУМАНИ: ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШДА КЕНГ ЖАМОАТЧИЛИКНИНГ ИШТИРОКИ МУҲИМ

×

 2024-01-29 17:07:10    482

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқ туманида жиноятчиликка қарши кураш, уни олдини олиш борасида туман ҳокимлиги, хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлиги бўйича ўтказилган Матбуот анжуманида туман ҳокимининг маслаҳатчиси М.Файзиев, матбуот котиби А.Хонкелдиевлар туман ҳокимлиги, жамоат ташкилотлари ва фаоллар билан ҳамкорликда жиноятчиликка қарши кураш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бердилар.


Туман ИИБ бошлиғининг хизмат бўйича ўринбосари, жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи, подполковник Т.Султоновнинг маърузасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги Концепцияси" ижроси ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминловчи ва жамоат хавфсизлигини таъминлашда иштирок этувчи субъектлар томонидан амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилиб берилди. ИИБ шахсий таркиби ва МФЙ профилактика инспекторларининг хизмат шароитларини яхшилаш, тажрибаларни оммалашитириш ҳамда рағбатлантириб бориш бўйича қилинаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.


Ходимларанинг касб маҳоратини ошириш, малака ошириш ўқувларига жалб қилиш, маънавий-маърифий соҳадаги тадбирлар, миллий қадриятлар, китобхонлик тадбирлари ҳамда спрот ва маданий дам олиш ишларини ташкил этиш бўйича ишлар ҳакида ИИБ кадрлар билан ишлаш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, майор Л.Солижонов батафсил маълумот берди.



Олтиариқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати