Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 46 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОЛТИАРИҚ ТУМАНИДА ЖИНОЯТЧИЛИККА ҚАРШИ КУРАШ ВА УНИ ОЛДИНИ ОЛИШ БЎЙИЧА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН ПРЕСС-ТУР ВА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-01-29 17:03:27    508

PDF юклаш
Чоп этиш



Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан тасдиқланган медиа-режага асосан, Олтиариқ туманида жиноятчиликка қарши кураш, уни олдини олиш борасида туман ИИБ профилактика инспекторларининг фаолияти ҳамда МФЙларда профилактика инспекторларининг иш самарадорлигини ошириш бўйича яратилган шароитлар юзасидан Пресс-тур ва туман ҳокимлиги, хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва давлат ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлиги изасидан Матбот анжумани бўлиб ўтди.


Матбуот тадбирида туман ИИБ раҳбарияти, туман ҳокимлиги вакиллари, Диний бўлим, Истемолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти туман бўлими раҳбарлари, ОАВ вакиллари, тележурналист ва блогерлар иштирок этдилар.


Дастлаб, Пресс-турда 1-сектордаги 7 та маҳалла мисолида бу борадаги ишлар билан танишилди.

Жумладан, Полосон МФЙ профилактика инспектори томонидан "хавфсиз маҳалла" тамойили доирасида жамоатчилик ва фаол ёшлар билан ҳамкорликдаги ишлар, худудни кузатув камералари билан таъминлаш ва улардан самарали фойдаланиш бўйича эришилган натижалар ҳақида маълумотлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қароридан келиб чиқадиган устувор вазифалар, Давлатимиз Раҳбари раислигида 2023 йил 22 декабрда ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган маҳалла тизими фаоллари зиммасидаги устувор вазифалар ҳақида тушунчалар берилди.


Диний бўлим бошлиғи А.Хакимов аҳолининг хуқуқий саводхонлигини ошириш ва ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасидаги ҳамкорликдаги ишлар юзасидан маълумот берди.



Олтиариқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати