Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 28 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ОММАВИЙ МАДАНИЯТ

×

 2024-01-23 14:50:43    908

PDF юклаш
Чоп этиш


Ҳар бир халқнинг узоқ ўтмишга эга урф-одати, анъаналари, миллий ва диний қадриятлари, бой маънавияти ва бетакрор маданияти бор. Халқлар шу билан бир-биридан фарқ қилади. Булар миллатни миллат, халқни халқ қиладиган асосий омиллардир.

Аммо ХХI асрга келиб “оммавий маданият” номи остида инсонларни тубанликка етакловчи, халқларни маънавиятидан жудо қилувчи бир иллат пайдо бўлди. У ахлоқий бузуқлик ва зўравонлик, индивидуализм, эгоцентризм ғояларини тарқатиш, керак бўлса, шунинг ҳисобидан бойлик орттириш, бошқа халқларнинг неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, турмуш тарзининг маънавий негизларига беписандлик қилиш, уларни қўпоришга қаратилган хатарли таҳдидлардан иборатдир.

Муҳтарам Биринчи Президентимиз “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобида бу ҳақда шундай деганлар: “Хозирги вақтда ахлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча, асл маънавий қадриятларни менсимасдан, эскилик сарқити деб қараш билан боғлик ҳолатлар бугунги тараққиётга, инсон ҳаёти, оила муқаддаслиги ва ёшлар тарбиясига катта хавф солмоқда ва кўпчилик бутун жаҳонда бамисоли бало-қазодек тарқалиб бораётган бундай хуружларга қарши курашиш нақадар муҳим эканини англаб олмоқда. Бу ҳақда фикр юритганда, бизнинг улуғ аждодларимиз ўз даврида комил инсон ҳақида бутун бир ахлоқий мезонлар мажмуини, замонавий тилда айтганда, шарқона ахлоқ кодексини ишлаб чиққанликларини эслаш ўринли. Ота-боболаримиз онгу таффаккурида асрлар, минг йиллар давомида шаклланиб, сайқал топган ор-номус, уят ва андиша, шарму ҳаё, ибо ва иффат каби юксак ахлоқий туйғу ва тушунчалар бу кодекснинг асосий маъно-мазмунини ташкил этади.”

“Оммавий маданият” деган бу енгил-елпи ҳаёт ва тизгинсиз нафс исканжаси, ахлоқсизликни намойиш этувчи фильмлар, мусиқа ва клиплар, интернет орқали тарқалаётган турли шов-шувли маълумотлар халқларнинг осуда ҳаёт тарзига салбий таъсир кўрсатиб, жамиятда беқарор ҳолатларни келтириб чиқараётгани сир эмас.

Интернет тармоқлари, чет эл телерадиоканаллари орқали борган сари кенг тарғиб этилаётган умуминсоний қадриятларга зид иллатлар ва ахлоқ меъёрларига бутунлай қарши бўлган фильм, клип ва фотосуратлар ёшларимиз онгига салбий таъсир кўрсатиб, улардаги инсоний фазилатларнинг емирилишига олиб келмоқда.

Юртимизга “оммавий маданият” интернет тармоғи орқали ҳам кириб келмоқда. Бу хол одоб-ахлоқ, миллий ва диний қадриятларга ҳурмат пасайиши каби кўплаб нохушликларни келтириб чиқаряпти. Ёшларнинг миллий ва диний қадриятларимизга, урф-одат ва анъаналаримизга зид келувчи кийимлар кийиши, таналарига турли хил расмлар чиздириши, қулоқ ва бурунларини тешиб “зирак” тақиб олишлари, қиз болаларнинг ўғил болаларга ўхшаб кийиниши каби “мода” унсурлари айнан интернет, телевидения, мусикий клип ва ҳориж кинофильмлари орқали ёйилаётгани айни ҳақиқатдир.

Бундай ғоявий тузоқлар гўё маданиятга ухшаши ва ёшлар орасида жуда тез ва кенг тарқалиши ғоятда хатарлидир. Инсоний ахлоқка тескари бўлган бундай “оломонча маданият” жуда кўп ёшлар онгига чанг солиб, маънавият кушандасига айланмоқда. Ачинарлиси, мазкур “маданият” таъсирига берилиб қолганини ёки унинг қурбонига айланаётганини кўпинча ёшлар ўзлари сезмайдилар. 

Глобал ахборот тизимидаги хабарларни яхшилаб текшириб кўрмасдан, интернетдан фойдаланиш қоидаларига амал қилмасдан қабул қилиш оқибатида ёшларнинг онги заҳарланмоқда. Масалан, бирор керакли маълумотни олиш мақсадида сайтга кирган ёшларнинг “фалон қўшиқчи фалон нарса куйлади, фалон мамлакатда фалон кино суратга олинди” каби шов-шувли эълонларга кўзи тушади ва беихтиёр уни очади. У ерда эса яна бир сайт очилади, унда эса алдамчи хабарларнинг давомини ўкийди. Шу тариқа ғўр ёшлар қора ниятли шахсларнинг тузоғига илинади.

Шу боис ота-оналар, педагоглар бугун ёшлар тарбиясида ҳар қачонгидан огоҳ ва хушёр бўлиши зарур. Озгина бепарволик ва лоқайдлик катта хатоларга, хатто фожиаларга сабабчи бўлиши мумкин.