Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 20 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

АХБОРОТ ХУРУЖЛАРИ – ЖАМИЯТ РАВНАҚИГА ТАҲДИД

×

 2024-01-23 14:37:46    761

PDF юклаш
Чоп этиш


Ахборот хуружига берилган турлича таърифлар мавжуд. Айрим мутахассисларнинг фикрича, ахборот хуружи бу – рақиб устидан ахборот ҳукмронлигига эришиш ва шунинг эвазига унга моддий, мафкуравий ёки бошқача зарар етказиш учун давлатнинг ҳарбий кучлари, ҳукумати хамда хусусий ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган тадбирлар ва операциялар мажмуасидир.

Мамлакатимизга нисбатан амалга оширилган ва оширилаётган ахборот хуружларининг асосий мақсади – давлат ва халқ ўртасида ишончсизликни, аҳолида шубҳа, иккиланиш, парокандалик, тартибсизликни келтириб чиқаришдир.

Шуни таъкидлаш керакки, мустақиллик йилларида мамлакатимиз давлат аппаратига нисбатан турли кучлар томонидан таъсир қилиш, муайян талабларини бажартириш мақсадида ахборот хуружлари ташкил қилиб келинаётганлиги маълум. Бу айни пайтда юртимиздаги тинчлик, барқарорлик, миллий тараққиёт йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларга қарши қаратилган ҳаракатлардир.

ХХI асрда ахборот урушининг ўзига хос жиҳати уруш воситалари, услубларининг кўпайгани, такомиллашганида кўринади. Бугунги кунда бундай уруш интернетда, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар орқали ҳам олиб борилмоқда.

Айрим мутахассислар томонидан психотерапия методлари якка шахсга қандай таъсир этса, ахборот урушининг методлари оммавий онгга шундай таъсир қилишини таъкидлашади.

Ахборот урушига яққол мисол сифатида “Совуқ уруш” даврида иккита блок ўртасида кечган курашни келтириш мумкин. Уша даврда фаол ахборот ва психологик уруш олиб бориш учун бир қатор ОАВлар (“Озодлик”, “Америка овози”, “Немис тулкини”, ББC радиостанциялари ва ҳ.к.) ташкил этилади ёки бу жараёнга жалб этилади.

Ҳориж радиостанцияларидан бирининг раҳбари ўз ходимларига қарата шундай деган эди: “Бу (радио) – психологик уруш хизмати. Бизнинг ташкилот биз эшиттириш олиб бораётган мамлакатларда ички тартибсизликларни келтириб чиқариш учун ташкил қилинган” .

Совуқ уруш тугаган бўлса-да, ушбу ОАВлар фаолияти тугатилмади, балки уларнинг ташкилотчилари, уларни молиялаштириб турган давлатлар, хизматларнинг бошқа геосиёсий мақсадларига йўналтирилди. Улар бугунги кунда маълум бир давлатларга таъсир қилиш учун бир тарафлама, нохолис ахборот тарқатишда, ўз усулларини такомиллаштиришда давом этмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, яқин ва ўзоқ давлатларда содир этилган давлат тўнтаришлари (“рангли инқилоблар”, “араб баҳори”) бу, энг аввало, манфаатдор кучлар томонидан ғаразли мақсадга йўналтирилган тарзда аҳолига нисбатан амалга оширилган ахборот таъсирининг оқибатидир.

Ахборот хуружлари таъсирига энг кўп бериладиган аҳоли қатлами бу ёшлардир. Афсуски, ахборот-коммуникация технологияларининг жадал суръатлар билан ривожланиши ахборот таҳдидларининг ҳам кучайишига олиб келмоқда. Интернет воситасида ишлайдиган дастурлар, ижтимоий тармоқлар орқали жуда катта оқимда маълумотлар алмашиши рўй бермоқда. Улар асосан қизикарли воқеалар, гап-сўзлар, шоу-бизнес, спорт хабарлари, янгиликлардан иборат. Бироқ ҳеч ким ташқи кучлар томонидан ижтимоий тармоқлар, мессенжерлардан ўз мақсади йўлида фойдаланмайди, деб кафолат бера олмайди. Мисол учун, Телеграм мессенджерида баъзи бир гуруҳларнинг иштирокчилари сони 500 000 дан ошади. Шундай гуруҳлар борки, унда асосан фаҳш фоторасмлар, видеолавхалар жойлаштирилмоқда. Бу маънавияти, маданиятида қусур бўлган шахсларни ўзига жалб қилиш учундир. Айнан шундай тоифа кишилар ўзларига жавоб бериша олмайди. Кейинчалик бундай каналларда сиёсий мавзуга тааллуқли маълумотлар тарқатилиши ва гуруҳ аъзоларининг фикрини ўзгартиришга, маълум бир йўналишга солишга ҳаракат қилиниши мумкин.

Шуни ҳам қўшимча қилишимиз лозимки, айрим ҳорижий ОАВлар эндигина бошланган жараёнларни ҳам ноўрин танқид қилишга уринадилар. Ваҳоланки, ҳар қандай ислоҳот ва жараён бирдагина такомиллашмайди, бунинг учун вақт керак. ҳар қандай жараённинг бошланишида қийинчилик ва муаммо бўлади. Ана шу ҳолатни ОАВ томонидан танқид қилиш эса шошма-шошарликдан, аниқроғи, тараққиёт йўлига тўсиқ бўлишдан, воқеликка бир томонлама ёндашишдан бошқа нарса эмас.

Умуман айтганда, танқид тизимли таҳлилга асосланган ва холис бўлиши, ислоҳотларга зиён келтирмаслиги керак. 

Миллий ғоя, мафкура, маънавият тушунчалари, шу жумладан фуқароларимизнинг ватанпарварлиги ахборот хуружларига қарши муҳим омиллардир. Бу йўналишда амалга ошираётган ишларимизни изчиллик билан давом эттириш.

Бир сўз билан айтганда, биз ахборот хуружларига қарши янгича фикрлашимиз ва ишлашимиз, бундай таҳдидларга жавобан, биз хам, содда бўлмасдан, зарур чора-тадбирларни кўришимиз керак”.


    Х.Мелиев