Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 6 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

МФЙ ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ КЎМАГИ БИЛАН

×

 2024-01-16 20:20:52    881

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқ тумани Бозорбоши МФЙ ҳоким ёрдамчиси Муҳайё Ахмаджонова ўз худудида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадларини ошириш бўйича самарали натижаларга эришмоқда.

Жумладан, фуқаро Ф.Қурбоновага оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида Давлат шерикчилик асосида уй боғчаси ташкил қилишига амалий ёрдам кўрсатилди. Н.Бегматовага имтиёзли кредит асосида тикув машинаси олиб, ўзини-ўзи банд қилишига шароит яратилди. А.Юсуповга уруғчилик дўкони, А.Аминжоновга автомобилларни ювиш шаҳобчаси ташкил қилишлари учун ёрдам кўрсатилди.

https://t.me/oltiariqtumanihokimligi