Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ПРОБАЦИЯ ҲИСОБИДАГИЛАР ЖАЗОДАН ОЗОД ҚИЛИНДИ

×

 2024-01-16 20:02:55    901

PDF юклаш
Чоп этиш


Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ туман суди биносида, туман ИИБ Пробация гуруҳи, туман Прокуратураси ва ЖИБ Олтиариқ туман суди томонидан туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида турган маҳкумлар иштирокида сайёр суд ташкил этилиб, Унда судлар томонидан тайинланган жазони ўташ тартиб қоидаларига амал қилган ҳолда ва суд ҳукми билан белгиланган мажбуриятларни тўлиқ бажариб келаётган 16 нафар жазо ўтаётган шахслар туман ИИБ бошлиғи номидан киритилган тақдимнома асосида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 73-моддаси тартибида тайинланган жазодан муддатидан аввал шартли озод этилди.

Аксинча, суд томонидан тайинланган жазони ўташ тартиб қоидаларига амал қилмаган, белгиланган мажбуриятларни қўпол равишда бузиб, жазо ўтамаётганлиги сабабли 2 нафар аҳлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган маҳкумни Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 46-моддаси тартибида ЖИБ Олтиариқ туман судининг ажрими билан ўталмай қолган жазоси оғирроқ жазо турига алмаштирилди.

https://t.me/oltiariqtumanihokimligi