Шрифт ўлчами Ранг Расм

Ижтимоий тармоқлар

<< SENTYABR 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30      

Янгиликларга обуна бўлиш


Хозир сайтда 21 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси

ЯНГИ ЙИЛГА - ЯНГИ УЙЛАР, МУБОРАК БЎЛСИН!

×

 2023-12-29 20:03:47    1958

PDF юклаш
Чоп этиш


Олтиариқ тумани 1-секторида яшовчи турли миллатга мансуб, ижтимоий ёрдамга муҳтож, доимий яшаш уйига эга бўлмаган беш нафар фуқароларнинг муаммолари туман ҳокимининг ташаббуси билан ижобий хал этилди.

Ҳокимлик, "Саховат ва кўмак" жамғармаси ҳамда хомийлар маблағи билан барча қулайликларга эга бўлган уйлар қуриб битказилди.

Туман ҳокими Ш.Турдалиев, Гулистон МФЙ фаоллари, Нуронийлар, сектор раҳбаралари иштирокида хонадон эгаларига янги уйларнинг калитлари топширилди.

Байрам дастурхони учун ҳар бир оилага озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам тортиқ этилди.

- Янги йил байрамига биз учун жуда катта совға бўлди. Умрбод эсдан чиқармаймиз, минг раҳмат ! - дейди, Анжелика Гребёнкина ва Ольга Ивановалар.


https://t.me/oltiariqtumanihokimligi