Юридик ва жисмоний шахслар томонидан веб сайт орқали бўлган мурожаатлар
Жами мурожаатлар: 38Ишонч телефони статистикаси
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
2023-12-28 21:29:57 2036
Олтиариқ тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокими Ш.Турдалиевнинг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари бўйича фуқаролар қабули ўтказилди.
Унда Олтиариқ тумани Халқ қабулхонаси мудири Ж.Бозоров ҳамда мутасадди ташкилот вакиллари иштирок этдилар.
Қабулда жами 14 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Тадбиркорлик, уй-жой, моддий ёрдам, субсидия, бандлик, соғлиқни сақлаш, бола нафақаси ва бошқа турли масалалар бўйича мурожаатлар рўйҳатга олиниб, 2 нафар мурожаатчига хуқуқий тушунчалар берилди. 2 нафар мурожаатчи мурожаати ижобий ҳал этилганига ташаккур билдирди.
Қолган мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди, ва ижроси назоратга олинди.